Get Mystery Box with random crypto!

Бугун соат 19:00 да Ўрта Чирчиқ тумани Ким Пен Хва маҳалласид | 3-𝑴𝑨𝑲𝑻𝑨𝑩 𝑰𝑱𝑶𝑫𝑲𝑶𝑹 𝑶'𝑸𝑼𝑽𝑪𝑯𝑰𝑳𝑨𝑹𝑰

Бугун соат 19:00 да Ўрта Чирчиқ тумани Ким Пен Хва маҳалласида 30-июль Халқлар дўстлиги куни муносабати билан “Дўстлик фестивалиʼʼ деб номланган катта концерт бўлиб ўтди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўрта Чирчиқ тумани бўлими ҳамда Туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда ёш ижодкорлар жалб қилиниб, аҳолига маданий ҳордиқ ва катта завқ улашилди. Турли миллатларнинг миллий рақслари, ажойиб сўз усталари ва Қувноқлар ва Зукколар“Универсалʼʼ жамоасининг чиқишлари байрамга ўзгача шукуҳ бахш этди.