#тарихга_назар 3 август санасида содир бўлган муҳим тарихи | 3-𝑴𝑨𝑲𝑻𝑨𝑩 𝑰𝑱𝑶𝑫𝑲𝑶𝑹 𝑶'𝑸𝑼𝑽𝑪𝑯𝑰𝑳𝑨𝑹𝑰
#тарихга_назар
3 август санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар
1492 йил — Христофор Колумб Осиёга денгиз йўлини излаб. Палос де ла Фронтера шаҳридан учта кема— «Санта Мария», «Нина» ва «Пинта»да сузиб кетган. Колумбнинг Янги Дунёга биринчи саёҳати бошланган;
1882 йил—АҚШ Конгресси Хитой иммиграциясини 10 йилга тақиқлаган;
1914 йил — Биринчи жаҳон уруши: Германия Францияга уруш эълон қилган;
1932 йил —Италия раҳбари Бенито Муссолини пацифизмга қарши кураш эълон қилган;
1945 йил — барча этник немислар ва венгерлар Чехословакия фуқаролигини олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган;
1950 йил —БМТ Хавфсизлик Кенгаши Хитойнинг БМТга қўшилишига қарши овоз берган;
1956 йил— Сурияда ҳарбий тўнтариш содир бўлган;
1960 йил—Нигер Франциядан мустақилликка эришган;
1979 йил— Экваториал Гвинеяда ҳарбий тўнтариш содир бўлган, натижада Теодоро Обианг Нгуэма Мбасого ҳокимият тепасига келган;
1980 йил — Москвадаги ХХII Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтган;
2002 йил —Туркия парламенти мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиш талабларига мувофиқ бир қатор ҳуқуқий ислоҳотларни маъқуллаган. Депутатлар ўлим жазосини бекор қилиш учун овоз беришган;
2004 йил —Меркурийни ўрганиш учун автоматик сайёралараро станция "Messenger" ишга туширилган.
Манба: (Унутилган тарих)