Get Mystery Box with random crypto!

Онажонимга Шеърлар битдим кимга зор бӯлиб , Йӯлларига ин | 𝙿𝚁𝙾𝙵𝙴𝚂𝚂𝙸𝙾𝙽𝙰𝙻➲ɪᴊᴏᴅᴋᴏʀʟᴀʀ

Онажонимга

Шеърлар битдим кимга зор бӯлиб ,
Йӯлларига интизор бӯлиб ,
Гоҳо кулиб , гоҳо хор бӯлиб ,
Сизга бир сӯз айтмадим , она .

Набирангиз кеча-ю кундуз
Суйдим , дедим : - энг ёрқин юлдуз,
Туғилгандек гӯёки тилсиз ,
Сизга бир сӯз айтмадим , она .

Омад қучса , дӯстим кӯп бӯлди ,
Хонадоним меҳмонга тӯлди,
Билмам , қайси ҳисларим ӯлди ,
Сизга бир сӯз айтмадим , она.

Баҳор келса , қувониб боқдим ,
Тӯлиб тошган сойдайин оқдим ,
Ширин сӯзлаб , кимларга ёқдим ,
Сизга бир сӯз айтмадим , она .

Бағри тошлар бағримни эзди,
Яқинларим сӯзимдан безди,
Йӯқлигингиз бу олам сезди,
Сизга бир сӯз... айтайин , она.

Сизни қайдан топайин , она...


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | PROFESSIONAL☜ɪᴊᴏᴅᴋᴏʀʟᴀʀ