Get Mystery Box with random crypto!

Қучоқ очиб, гоҳ қўлимни олди кимлар, Гоҳ сўзимни, гоҳ тўнимни | 𝙿𝚁𝙾𝙵𝙴𝚂𝚂𝙸𝙾𝙽𝙰𝙻➲ɪᴊᴏᴅᴋᴏʀʟᴀʀ

Қучоқ очиб, гоҳ қўлимни олди кимлар,
Гоҳ сўзимни, гоҳ тўнимни олди кимлар.
Гоҳ гулимни, гоҳ пулимни олди кимлар,
Олган бўлса, фақат кўнглим олган,Онам

Мен лўттибоз, бир бағритош қизга қасддан,
Қатор-қатор шеърлар ёзиб, маст-аластман.
Чанг кўчада беунгина, индамасдан,
Нигоҳлари йўллар қараб толган, Онам.

Алҳол ўзи учун бир бор бўлсин, ё Раб,
Қўймайдиям ҳаловатми, ҳузур сўраб.
Жеркиб берсам, бир ютиниб, узр сўраб,
Қўрқа-писа кўнглимга йўл олган, Онам.

Туршак шимиб, новвотини боламга дер,
Ўзи тўзиб, саботини боламга дер.
Оқсаб юриб, қанотини боламга дер,
Ердан кўкка назар солиб қолган, Онам.

Эсанкираш бўлади-да тўқчиликда,
Бир мендамас, сизда, унда, кўпчиликда.
Онам, дея шеър ёзаман йўқчиликда,
Бола туғиб, тўрт мисра шеър топган, Онам.

О, Онажон, дилингизни, улғайгунча,
Оғритдима-а, билиб қанча, билмай қанча.
Айт, ҳақиқат қани, десам, жилмайганча.
Ҳовучимга писта, майиз солган, Онам..