2022-09-11 07:42:29
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, автобусда қуйидагилар тақиқланади:
йўловчиларнинг маст ҳолда юриши;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
ҳайдовчи (кондуктор)нинг рухсатисиз ойналарни очиш;
ойнадан ташқарига осилиш;
тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, ғилофсиз ўқ отар қурол, тиғли ва кескир ашёларни олиб юриш;
ўлчами 100 см х 50 см х 30 сантиметрдан катта ёки битта ўрин учун оғирлиги 60 килограммдан ортиқ буюмларни, шунингдек узунлиги 200 сантиметрдан ортиқ бўлган буюмларни олиб юриш;
салонни ёки йўловчиларнинг кийимларини ифлос қилувчи буюмлар ва ашёларни олиб юриш;
тумшуқбоғсиз итлар ва бошқа ҳайвонларни олиб юриш.
Каналга уланиш
IIV JXD AXborot xizmati
2.7K views04:42