Get Mystery Box with random crypto!

ДУОДА ЭСЛАСАНГ, ДЕМАК СЕН СОЛИҲСАН   Бир киши олимдан сўради: | Ibrohim Said | Blog

ДУОДА ЭСЛАСАНГ, ДЕМАК СЕН СОЛИҲСАН

  Бир киши олимдан сўради:
- Мен солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаерда биламан?
Олим унга жавоб берди:
- Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онагни доим дуода эсласанг, демак солиҳ инсонсан. Агар дуода эсламасанг демак солиҳ эмассан!
Бунга ушбу хадис далилдир:
Инсон вафот топса унинг барча амали кесилади, факат 3та амали давом этади:
1. Садақаи жория;
2. Фойда олинадиган илм;
3. Унинг хаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд!

Имом Муслим (роҳматуллоҳи алайҳи) ривояти.

  Роббим! Ота-онам менга гўдаклигимда раҳм қилганларидек, сен ҳам уларга раҳм қилгин!ШАЙХ САЪДИЙ

Шайх Саъдий ҳазратлари кичиклик вақтларинда оталари ила бирга саҳар туруб ибодат қилур эдилар Бир кун уйларига бир неча меҳмонлар келуб, ётуб қолмиш эди. Ул кеча турган вақтларинда меҳмонларнинг «пиш-пиш» ухлаб ётганларин кўруб, оталарига:
«Булар қандоқ инсондурларки, ибодат учун ҳеч бирлари бошларини кўтармаслар, ибодатдан ғафлатни яхши кўрурлар экан», - деганларида, оталари:
«Эй ўғлум! Ибодат қилурман деб саҳар туруб, бировни айбини кўрганингдан, сан ҳам булар каби тошдек қотиб ётганинг яхши эди», - дедилар.

Ҳисса: Ўз қабоҳатини кўрган кишининг ўзгаларнинг қабоҳатларини кўрмакка вақти бўлмас.

Абдулла Авлоний «Иккинчи муаллим» китобидан