Get Mystery Box with random crypto!

БЕБОШЛИК БАЛОСИ… Толиб устига қора мармартош ўрнатилган | Ибратли хикоялар

БЕБОШЛИК БАЛОСИ…




Толиб устига қора мармартош ўрнатилган қабрга яқинлашиб оҳиста чўккалади. Ўзи билан олиб келган икки донагина атиргулни марҳума онасининг бош томонига қўяркан, беихтиёр кўзлари ёшланиб, оғир хўрсиниб қўйди. Айни дамда унинг қалбида алам ва қасос ўти шу қадар аланга олган эдики… Азбаройи ғазабланганидан тишлари ғижирлаб-ғижирлаб қўярди.
— Ая, дадам сизга хиёнат қилди, — дея пичирлади Толиб узоқ муддат сукутдан сўнг, — Дадам… Ўлганингизга бир йил бўлмай уйланиб олди анави Ҳосилага, эшитяпсизми?.. Ана, бутун Олтинқўрғон гапиряпти… Мен… Яккаланиб қолдим, аяжон!.. — Толиб ҳасратини тугатолмади. Рўпарасига келиб ўтирган Ғулом гўрковни кўрди-ю, негадир хижолат тортиб ўрнидан қўзғалмоқчи бўлди.
— Сен… Ўтир… Ўтиравер, — деди Ғулом гўрков унинг елкасига қўлини қўйиб, — Мен ҳамма гапларингни эшитдим, болам… Аммо… Сен ноҳақсан… Ҳа, ноҳақсан…
— Нимага ноҳақ бўларканман? — зарда билан ўрнидан туриб кетди Толиб, — Нимага ноҳақ бўларканман?.. У аямнинг гўри совимай туриб уйимизга кириб олса-ю, мен индамай қараб тураверишим керакми?.. — Ғулом гўрков кутилмаганда унинг ёқасидан олди.
— Менга қара, тирранча… Сен кичкина бўлганинг йўқ энди… Ўн саккизга кирдинг… Дадангга ачинаркансан, нега шу вақтгача иссиқ-совуғидан хабар олмадинг?.. Қачон қараса, кунингни қаёқдаги қаланғи-қасанғиларминан кўчада қарта ўйнаб ўтказдинг… Дадам элликдан ошиб қолди, бунинг устига ёлғиз, демадинг… Энди ачиниб қолдингми?.. Ачинмай қўяқол… Дадангни биз — маҳалла уйлантириб қўйдик… Мусулмончиликда эркак кишига йўл бор, билдингми?.. — Толибни бу гаплар ҳам қайтара олмади. У ёқасидан гўрковнинг қўлларини силтаб ташлади-да, ташқарига қараб йўл оларкан, овозининг борича бақирди:
— Мана кўрасан ҳамманг!.. Мен ўшанинг барибир адабини бераман… Дадамни бериб бўпман!.. Уйимизда яшатиб бўпман!..

*

Ғолиб карвон бир умр далада трактор ҳайдаб ўтди. Пахта пайтида иккита-учта уловни тиркаб заводга қатнади, баҳор келди дегунча, ер ҳайдади. Кечани кеча, кундузни кундуз демади. Лекин… Айтарли ҳеч нарса орттиролмади. Орттиргани биргина лақаби бўлди, холос. Энди орзу-ҳавас кўраман деганда хотини Соҳиба опа ўлиб берди… Кексалик мўралаган онларда яна ёлғиз қолди… Яхшиямки, бахтига маҳалла-кўй бор… Ҳосилани топишди… Аммо… Манави қайсар ўғилни нима қилади?.. Қандай қилса, у муросага келади?.. Икки ўт орасида қолди-ку, ахир!..
Ғолиб карвон Ҳосила опа дамлаб келган чойни шопира-шопира пиёлага қуяркан, унга ер остидан қараб қўйди. «Бу бечорагаям қийин, — ўйлади у дўпписини қўлига олиб, — Нима қилишини билмайди… Толибни болам-болам қилганиминан у қайсар билмаяпти-да!..» — У ўйлаган ўйини охирига етказмасдан Ҳосила опа жимликни бузди.
— Дадаси, мана, шом бўлдиямки, Толибжонимиздан дарак йўқ… Туз тотмай шу вақтгача қаерда юрганийкин-а?.. — Ғолиб карвон хотинига маъноли қараб қўйди-да, норози оҳангда гап бошлади:
— Вей, хотин, намунча ичинг куявермаса-а?.. Сен боламлайверганингминан билмаяпти-ку у аҳмоқ!.. Бас-да, энди!.. Қўявер, юрса-юргандир…
— Вой, дадаси… Бу нима деганингиз-а?.. — унинг сўзини бўлди Ҳосила опа, — Нима бўлгандаям ўша ўғлингизни болам деганман, ахир!.. — Ҳосила опанинг гапи оғзида қолди. Кўчадан шиддат билан ҳовлига кириб келган Толиб елкасидаги костюмни михга илиб қўйди-да, эр-хотин ўтирган сўрига яқинлашди.
— Толибжон, чой ичасизми, ўғлим?.. Келинг… Келақолинг… Мана бу ерга ўтиринг… — Мулозамат қила кетди Ҳосила опа. Толиб лабларини қаттиқ тишлаб унга жаҳл аралаш бирпас тикилиб турди-да, кутилмаганда чой узатаётган қўлини туртиб юборди. Шундоғам бир чеккаси қачонлардир учиб кетган пиёла ерга тушиб чил-чил бўлди.
— Мени иккинчи марта ўғлим деб атаманг, билдингизми?.. — мушти билан сўрининг четига уриб қичқирди Толиб, — Мен сизга ўғил эмасман… Ўғил бўлмайманам… Агар яна шу гапни эшитсам… Тилингни суғурволаман!.. — Ўғлидан бунақанги ҳақоратларни кутмаган Ғолиб карвон беихтиёр ўрнидан туриб кетди.
— Ҳой, ҳароми, — дея бақирди у Толибнинг қулоғини чангаллаб, — Сен ўзи қайси оғилхонада ўсгансан-а?.. Кимнинг тарбиясини олгансан?.. Бир бегуноҳ одам сен галварсни болам-болам қилса-ю… Ҳозир… Нақ бўғизлаб қўя қ