Get Mystery Box with random crypto!

МАШАҚҚАТГА САБР   Кунлардан бир кун Расулуллоҳ (соллаллоҳу ала | 🌴🌸IBRATLI XIKOYALAR🌸🌴

МАШАҚҚАТГА САБР
  Кунлардан бир кун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Фотимайи Заҳро (розияллоҳу анҳо)нинг уйларига келиб:
– Ўғилчаларим қани? – деб Ҳасан ва Ҳусайнни сўрадилар.
  Фотима (розияллоҳу анҳо) жавоб берди:
– Эрталаб турсак уйимизда ейдиган нарса қолмабди. Аллоҳ таолога ҳамдлар айтдик. Али менга: “Мен уларни олиб кетаман. Уйда ҳеч нарса қолмабди, тағин сенга ғалва қилиб қолишмасин”, деб иккаласини олиб яҳудийникига кетди.
  Расули акрам ўша томонга юзландилар. Бориб қарасалар, набиралари ҳовуз бўйида ўйнаб ўтиришибди. Ёнларида бир қанча хурмо. У зот:
– Эй Али, кун қизимасдан буларни олиб уйга қайтмайсанми? – дедилар.
– Эрталаб турсак, уйда ҳеч нарса қолмаган экан. Эй Аллоҳнинг Расули! Бироз ўтириб турсалар, Фотимага ҳам хурмо тўплаб олардим, – деди Али (розияллоҳу анҳу).
  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўтириб турдилар. Али (розияллоҳу анҳу) яҳудийнинг хурмосини териб берар ва бир пақир хурмога бир дона хурмо ҳақ олар эди. Хурмодан териб олгач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Ҳасан ва Ҳусайнлар билан уйга қайтдилар.
  Фотима (розияллоҳу анҳо) мана шундай ҳаётга чидамли бўлиб, чиройли сабр қилар эди. Аллоҳ таолога кўплаб ҳамдлар айтар эди. Ҳаётидан мамнун, турмушидан рози эди.