Get Mystery Box with random crypto!

No_45 Ниҳоят мижози кетгач Феруза опа Раънога юзланди... | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

No_45

Ниҳоят мижози кетгач Феруза опа Раънога юзланди...
-нечук мени йўқлаб қолдинг? Боланг қани?
-кичигини боғчага гаплашдим вақтинча...
-ҳаётинг тинчми?-деди Феруза уни синиққан юзига қараб...
Раъно лабини тишлади...рўй рост биринчи марта ёрилди...
-хўп Элнур сени севмаса нега сендан яширинча юради?
Феруза опани гапидан Раъно елка қисди...
-опа уни мен билан яшаш нияти йўқ!
-бекорларни айтибсан...яшагиси келмаса пешонанггача етаклаб келарди...у нимадандир аламзада ва аламини шу йўл билан олаяпти!
-опа сизга бир гап айтаман...фақат онт ичасиз ҳеч кимга айтмасликка!-деди Раъно қатъий...
Феруза ўша он нима эшитишини таҳмин ҳам қилмаганди...эшитиб ёқа ушлади...
-эсинг жойидами Раъно!
-мен ўғилли бўлишни истайман!
-қурбон берибми?-деди Феруза тутоқиб...нима деса ҳам Раъно фикридан қайтадиганга ўхшамагач секин унга боқди...
-мендан нима истайсан?
Раъно жилмайди...
-эримга жўнатиш учун шундай кўриниш ясангки токи дунёга келтирган онам ҳам танимасин!
Феруза ўрнидан туриб унга яна бир бор боқди...
-аминмисан Раъно шу тўғри йўл эканлигига!
Раънони кўзлари ҳиссиз боқди..
-мутлақ аминман!

Давоми эртага окшомда

@ibratli_sozlar