Get Mystery Box with random crypto!

No_42 Донохол уйга қайтиб туғилган кундан олиб келган на | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

No_42

Донохол уйга қайтиб туғилган кундан олиб келган нарсаларни музлаткичга жойлаётганди эри Ботирни спортивка кийиб олганига ҳайрон бўлди...
-қаёққа?
-кўча айланиб келаман!-деди Ботир бамайлихотир...
Донохол Ботирга бошдан оёқ разм солди...
-буёққа келингчи...
-нега?-деди Ботир бирдан довдираб...
Донохол шахд билан келиб эрини оёқ томонини кўтариб пайпоғини қайирди...у ерда бир даста пул.қад ростлаб турарди...
-сиз ҳали болаларни ризқини ўғирлаб кетаябсизми?-деди овози титраб алам билан...
-бу пул мениям пулим!-деди Ботир жахл билан...
-ўлай деб кечаю кундуз ишлайман сизда инсоф борми ўзи? Сизга бир сўм топиш осонми? Иссиқда кун тиғида мой сотаман...ноқонуний савдо биласиз ҳар куним игна устида ўтади...сиз эса бу пулни олиб қочяпсиз?-деди Донохол бақириб...
-менга овозингни кўтарма!-деди Ботир қоши чимирилиб...-йўқса...
-нима йўқса? Бир гап десам калтаклайсиз? Мен ҳам истайман уйда ўтиришни...арава торт десам обройим дейсиз...бирон нарса сотинг деса ор қиласиз..менчи? Менда ор йўқми?
Ботир ўйлаб ўтирмай хотинини чаккасига қулф билан туширди..





-ини қисилиб хотининг бир қайнсингилларни тузук кутиб олишни билмайди!-деди Энақиз Рустамга қош чимириб...Рустам оғир уҳ тортди...
-ойи яна бошламанг!
Энақиз тутоқиб кетди...
-ҳа суягинг зирқирадими хотинингни гапирсам?
Элнур укасига ачиниб.қараб қўйди...назарида укасида ҳаловат йўқдек...
-қачон онам ухлайди хотинимни олдига борарканман деб ўтирган чиқарсан иккаланг!
Элнур кулиб юборди...
-ойи ҳоҳласангиз сиз билан тунаймиз!