Get Mystery Box with random crypto!

ЎЛМАЙ ҚОЛГАН ҚИЗНИНГ ТЎЙИ... Бир танишим бор. У қизини жуда | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЎЛМАЙ ҚОЛГАН ҚИЗНИНГ ТЎЙИ...

Бир танишим бор. У қизини жуда ҳам қаттиқ яхши кўрар эди. Ўзи Аллоҳ таолога ибодат қилмас, шариатга зид ишларни қилиб
юрар эди. Ўша қизи давосиз дардга йўлиқиб қаттиқ касал бўлди. Бормаган доктори, кўрсатмаган табиби қолмади. Охири уйини сотиб, узоқ юртларга бориб даволатди. Аммо қизи ҳеч тузалавермади. Сўнгра, умидсиз кунларнинг бирида аёли билан бирга ўтирганида хотирасига Аллоҳга тавба қилиб, ушбу давоси бўлмаётган дарддан шифо тилашса, шояд қиз тузалиб кетса, деган ўй келди.
Сўнгра иккиси астойдил тавба қилишиб, Аллоҳ таолодан шифо сўрашди. Беш вақт намоз ўқиб, илм ола бошлашди. Аёли ҳижоб кийиб, иккиси иймон йўлига тушишди. Бу ишлари сабабли Аллоҳ таоло қизларига шифо беришидан умид қилишди.
Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодир зот! Қиз аста-секин тузала бошлади.
Ўн йилдан сўнг ҳалиги танишим тўйга айтиб келди ва мен туйига бордим. Никоҳ тўйида ёшларга бахт тилаб дуолар қилдим. Қайтаётганимда танишим кузатиб қўйди. Хотирамга ие, бу ўша бемор бўлган қиз эмасмикан, деган ўй келди.
– Никоҳи бўлаётган қизингиз, ўша бемор қизингизми? – дея сўрадим.
– Худди ўша қизим, – деб жавоб берди.
Субҳаналлоҳ! Ушбу ўта оғир дард бу оилага худди меҳмондек келиб, кетибди-я! Қиз оғир касал бўлиб, ота-онаси тавба қилиб тўғри йўлга юра бошлагач, шифо топибди...
Бу эса – ботиний неъматдир!

@ibratli_sozlar