Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳим,ўзимнинг якка илоҳим. Биламан, жуда кўп саҳву гуноҳим. | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аллоҳим,ўзимнинг якка илоҳим.
Биламан, жуда кўп саҳву гуноҳим.
Аммо недан қўрқай- Ўзинг паноҳим,
Ҳар лаҳза шу ҳолда бўлишни ўргат.

Қисматим онига исёним кечир,
Вужудим ёр васли... осмоним кечир,
Ўзингдан ёлворай,Раҳмоним,кечир,
Чин дилдан тавбалар қилишни ўргат.

Лаъин чиқиб қолса узун йўлимдан,
Ушлаб ол,Раббано,икки қўлимдан!
Давралар тўрини суғур дилимдан,
Даргоҳингга шодон келишни ўргат!

Тўйли дамларимда девоналикда,
Ғамли кунларимга шукроналикда,
Қасрлар тўрида,вайроналикда
Кўз ёш тўла туриб,кулишни ўргат.


    Ясин кўнгли бўлмай касалхонани тарк этди...неча йилдан буён шайтон қутқуси ила ёнма ён яшайди..на бир мустаҳкам дин этагин тутди на бир ишни бошини...оталик ҳуқуқига тўла лойиқми йўқ ўзи ҳам билмайди...ҳадемай ўзини дунёга келтира кўз юмган онасини қабрга қўйилган куни ва худди шу куни етимликни бўйнига олган Ясиннинг таваллуд айёми...





   -буни сизга бир йигит бериб кетди!
  Ҳамширани гапидан ҳайрон қўлидаги сумкаларга боқдим..тўла мева чева ва овқатлар...
  -Жан...жуда ҳам онамни бувимни соғиндим..-дедим яна йиғлаб...
  -буни берган инсон кетдими?-деди Жан ҳамширага боқиб...
  -ҳа..ичкарига кирмайман деди
   Ҳамшира чиқиб кетгач Жан менга юзланди...
  -Ясин ҳам қийналиб кетди...эртадан кейин туғилган куни...
  -нима?
  -ҳа...ҳар йили онасига атаб шу кун Қуръон тиловат қилдиради...биринчи йил кўрсанг эгнимга калта кўйлакни кийиб олганман борсак қандайдир бошига нима дейди сизларда тўртбурчак нарсани кийиб олганча тушунарсиз тилда бир нималарни ўқишяпти...унинг Қуръонлигини кейинчалик Боря айтганди...бундан нима фойда дегандим...
   Муллакам айнан нега бу кунни онасига атади экан...
  -қайнонам бошқа кун вафот этганларку?-дедим тушунмай...
  -у унинг ўғли эмаску...

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
@ibratli_sozlar