Get Mystery Box with random crypto!

Толиб шайхидан сўради: - Нафс олови қандай сўндирилади? Шайх | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Толиб шайхидан сўради:

- Нафс олови қандай сўндирилади? Шайх жавоб қилди:

- Беҳожат бўлиш билан. Болам, беҳожат бўл! Ким тарк этса, эга бўлади*.

Толиб сўради: - Йўл Аллоҳгами?

Жавоб қилди: - Аллоҳнинг йўлида яшаш Унинг йўлида ўлишдан кўра аламлироқдир. Сен бир неча лаҳзаларда ўласан ва Унинг малакутига кўчиб, севинасан. Аммо Унинг йўлида яшашга келсак, кетаётган катта оқимга қарши юрасан. Мана шу ҳақиқий жиҳоддир.

======

* Яъни, интилган нарсасини ихтиёри билан тарк этса, ўша нарсага эга бўлгандек ҳаловат топади. Интилиб, эриша олмаган кишидан кўра ўзини бойроқ топади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг
!
@ibratli_sozlar