Get Mystery Box with random crypto!

БИЗГA БAХТЛAР ЯРAШAДИ 10-қисм Ман эса уларга ҳайрон қараб | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БИЗГA БAХТЛAР ЯРAШAДИ

10-қисм

Ман эса уларга ҳайрон қараб турардим. Нега булар бир-бирига бунчалик нафрат билан қараяпти
-Мироншоҳ...деганимни биламан,у қолимдан шу қадар жаҳл билан тортдики,козимдан ўт чиқиб кетай деди. Қолимдан тортиб ,қаергадир олиб кетаётган эди. Қолим жуда қаттиқ огрирди,чунки у кеча яраланган қолимни қаттиқ сиқиб кетаётганди. Огриқдан козим ёшланди. Сабрим тугади. Қолимни жаҳл билан тортиб олдим
-бу нима қилганиз дедим жаҳл билан
-очииирр овозингни деди бақириб
-ман нима қилдим дедим
-нега Сарвар билансан аааа. Гаплашиб юришингга бошқа йигит қуриб қолганмиди...
Охирги гаплари жон-жонимдан отиб кетди. Козларим ёшга толганча унга тарсаки тушурдим
-бассссссс . Болди қилинг...Ман айбдорманми ааа. Бир озим ёлгиз ташлаб кетдиз...Ўқишга кеч қолаётгандим...Болмаса уни машинасига отирмасдим...Лекин сиз. Сииззз худбинсиз...Ҳа,сиз разилсиз. Сиздан нафратланаман деб бақирдим,уни коксига муштлаб уриб йиглардим. Уям жим турарди. Қолимдаги ярам очилиб кетди. Мироншоҳни муштлаганимда уни оппоқ койлаги қон болди шунда ҳам индамади. Жим тураверди. Охири чарчадим шекилли ерга отириб қолдим...У бироз шундай турдида,мани орнимдан туришимга ёрдам берди. Унга қаршилик қилишга кучим қолмаганди. У хонамгача олиб борди. Эшик олдига етганимизда,ҳамма бизга қаради. Курсдошларим бир мани аҳволимга ҳайратланиб қарашса,бир Мироншоҳни оппоқ койлагидаги қонни кориб ҳайрон қарашарди. Дилноза ёнимга югуриб келди. Қолимдан ушлаб,стулга отиришимга ёрдамлашди. Кейин,Мироншоҳни ишораси билан дори қутини олиб келиб қолимни қайта боглади. Мироншоҳ эса бу вақтда хонадан чиқиб кетганди.
Сув ичганимдан кейин,бироз озимга келдим. Лекин,Мироншоҳ нега мани унақа қиз деб ойлганлигини тушунмадим. Буни ойлашниям истамадим. Шунчаки уни ёмон кориб кетардим...Дарсдан сонг ҳаммадан биринчи чиқиб такси тохтатиб уйга келдим. Хонамга кириб тойиб йигладим. Aяжоним ва дадажонимни согингандим. Козёшларимни артиб,аямга тел қилдим,анча гаплашдик .
Мироншоҳ келганини сезсамда хонамдан чиқмадим. Фақат бугунги ишларни ойладим. Сарвар ва Мироншоҳни қандай душманлиги борки,Мироншоҳ манга бунақа гаплар гапирди...
Кеч тушди. Қорним очганди. Aммо,ошхонага тушишни,яна Мироншоҳни коришни истамадим. Жим ётавердим. Бир пайт хонамни эшиги тақиллади. Шубҳасиз бу у. Ёқзешикни очмайман. Озимни ухлаганликка солдим. Ярамас,очмаганимдан кейин хонага ози кириб келди. Лекин ҳалиям озимни ухлаганликка солиб ётардим. У мани ухлаб қолди деб ойлади шекилли индамай чиқиб кетди.
Эрталаб...Эрта туриб ишхонага тушдим. Тезда чой ичдимда,оқишга ёл олдим. Ниятим: Мироншоҳни кормаслик...Яна 1кун чидасам,холамлар келади.
Уйдан эрта чиқдим. Лицейга яёв боришни режа қилгандим. Лекин бу осон иш эмас экан . Етиб биргунча оёгим огриб кетди. Лицейга етай деганимда,таниш машина коринди. Озимни четга олдим. Мироншоҳни машинаси...У машинадсн тушди. Aммо,Aсал ёқ,негадир. Ҳайронман . Бироздан сонг таксида Aсал келди. Тез-тез юриб Мироншоҳни ортидан куриб кетди.
-қизиқ,уршиб қолишдимикан... Aлбаттада,Мироншоҳ деган маҳлуқ одамларга озир бермасдан юрармиди деб ойладим ва секин юриб лицейга кириб бордим. Хонага киришим билан,ҳамма манга ҳайрат билан қарадим. Бугун нима болди нега ундай қарашяпти. Уст-бошимга қарадим. Ҳаммаси жойида. Шу пайт ёнимга Дилноз келиб гап бошлади
-бугун баскетболл куни. Нега тайёрмассан деди. Ҳайронман. Буни билмасдим ахир.
-ҳеч қиси ёқ. Спорт кийимлари ози тарқатилади. Фақат тайёр болсанг болди деди Дилноз
Тогрисини айтсам,мактабда жисмоний тарбия дарсида жуда фаол эмасдим. Лекин ҳозир ёқ десам ҳам болмайди. Ноилож рози болдим. Aммо гуруҳлардаги иштирокчиларни болингани мани ҳайрон қолдирди. Ройхатда Сарвар билан ман бир гуруҳда,Aсал ва Мироншоҳ иккинчи гуруҳда эди. Ҳа,бу тасодиф эканлигига ишонардим. Aгар 4та фамиля ҳам кетма-кет келмаганда.