Get Mystery Box with random crypto!

​​ БИЗГA БAХТЛAР ЯРAШAДИ 9-қисм Ёқ. Энди ҳушимдан кетишим | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ БИЗГA БAХТЛAР ЯРAШAДИ

9-қисм

Ёқ. Энди ҳушимдан кетишим аниқ . Чунки қорққанимда доим шунақа болади
-кетманг,илтимос дедиму,козларим юмила бошлади. Қандайдир куч мани диванга итараётгандек эди
-Ҳаёт,козингни оч . Мана кетмадим қара. Шу ердаман
Деб багрига босди. Буни сездим. Чунки иссиқ нафаси юзимга урилди.
-кетманнг...
Дедим яна. Ва козларимни юмдим. Шу пайт свет ёнди. Ҳалиям уни багрида эдим...
-Ҳаёт турр. Қара свет келди деди
Индамадим. Гапиришга мадорим ёқ. Секин уни багридан чиқдим. Козларим барибир юмулиб кетяпти.
-ухлайман дедим
У мани котариб олди. Зинадан секин чиқиб,хонамга олиб кириб ётқизди. Дори қутини олиб келиб,қолимни спирт билан артди. Огриқдан қолимни қимирлатдим. Сонг у секингина қолимни боглаб қойди. Светни очириб,хонадан чиқиб кетди. Козларим юмилган болсада у бу ишларни бажарганини сездим.
Эрталаб турсам қолим огримаётганди. Ювиниб пастга тушдим. Ҳеч ким ёқ. Демак,Мироншоҳ ҳалиям ухлаябди. Нонушта тайёрламиқчи болдиму,аммо уни кечаги иши(овқат буюртиргани)ёдимга тушиб,бу фикрдан қайтдим. Озимам ҳич нарса егим келмади. Ҳовлига чиқиб,кочаларни сув сепиб,тозаладим. Ишларимни қилиб болиб,уйга кирсам,ошхонадан қандайдир товушлар эшитиляпти. Секин юриб бориб қарасам ...
Мироншоҳ кеча ман пиширган овқатни иштаҳа билан еб отирибди...(Ярамас,кеча ози емайман деяётганди )
Шу қадар жаҳлим чиқдики,ошхонага қандай кириб қолганимни билмай қолдим. У манга қарадида,индамасдан овқатини еяверди. Ҳозир уни шу қадар уриб-доппослагим келаётгандики,юз қиёфамдан буни билиш қийин эмасди
-мани жудаям ургинг келяптими деди иржайиб-афсус ундай қилолмисан деди
-сиизззз ...дедиму,гапим тугамасдан гапира кетди
-биламан,жуда ёқимтой ва келишганман деди
Унга галириш бефойда. Ортга бурилиб кетмоқчийдим бошим айланди. Ҳа бу кеча овқатланмаганимни оқибати...
-яхшимисан деди у хавотирланиб
-манга умуман гапирменг деб кетаётгандим яна бошим айланди. Ёқ,бунақада аниқ йиқиламан. Овқатланиб олишим керак...Aммо у аҳмоқ билан овқатлангим келмаябди.
-отир,овқатланиб ол деди у мани тушунгандай. Ози эса туриб,хонасига чиқиб кетди. Ҳа,ман ҳижолат болмаслигим учун шунақа қилди. У ман ойлаганчалик ёмон одаммас...Лекин у туйгуларини очиқдан-ичиқ корсатолмайди. Балки шудир уни хатоси...
Овқатланиб болиб,оқишга отландим. Ҳар доимгидек чиройли кийиниб олдим ва ойнага қараб
-бунча чиройлиманаа дедим. Пастга тушдим. Мироншоҳ кетиб болибди. Безбет...Бир сафар яхшилик қилса тамом ошанга яраша ёмонлик қилуши керак. Кочага чиқиб ракси тохтатдим. Оша кунгги йигит. Кеч қолаётгандим. Шунинг учун отиришга мажбур болдим
-салом
-салом
-қалейсиз
-яхши раҳмат
-исмиз нима эди
-агар адашмаётган болсам,сизга исмими ҳали айтмагандим. Исмиз нима эди дийиш эса ноўрин савол
Дедим қополлик билан. У хафа болади деб ойлагандим. Aммо чиройли жилмайди.
-тогри жавоб . Aммо билсам боладими
Деди у. Aйтсам нима қилибди,исмимни еб қоярмиди деган фикр отди ҳаёлимдан
-Ҳаётхон дедим
-оооо Ҳаёт
-ёқ,Ҳаётхон
-ҳа,ёге маники Сарвар. Танишганимдан хурсандман
-манам
Лицейга етиб келдик. Хурсандман,тезроқ келдик. Болмаса яна нималарни айтишимга тогри келади. Пул бергандим яна олмади. Aммо бу сафар қайсарлик қилиб ориндиги ёнига қойдиму,машинадан тез тушиб,лицей томонга қараб югурдим. Ортимга қарайман деб,кимгадир пешонам билан қаттиқ урилдим
-аййй
Бошимни котариб қарасам қаршимда Мироншоҳ қошлари котарилганча турарди
-у сенга нимадир қилдими
Деди жаҳл билан.
-ёоқ дедим ҳайрон болиб. Мироншоҳ уни танир экан
-сиз Сарварни танийсизми
Дедим ҳайрон қараб.
-исмини билишгаям улгурдингми деди у жаҳл билан
-ёқ,ҳалиги...Гапимни тугалламасимдан ортимда Сарвар пайдо болди
-Ҳаёт ҳалиги сумкангиз қолиб кетибди...
У гапини тугатмасдан Мироншоҳга кози тушдию,иккиси бир-бирига ғазаб билан тикилиб қолди...

Давомии бор

@ibratli_sozlar