Get Mystery Box with random crypto!

Табиатда хеч нарса ўзи учун яшамайди: — Ариқ ўз сувини ичмайд | ИБРАТЛИ ДУНЁ

Табиатда хеч нарса ўзи учун яшамайди:

— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.

Ҳатто инсонлар ҳам, «Мен ўзим учун яшайман» дейишса ҳам, барбир кимдир улар учун ҳаётларининг мазмуни ҳисобланади. Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса кимларгадир ҳаёт беради...

Шундай экан, сиз ҳам атрофингиздагиларга меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганарингиздан ортиғи билан тақдирланасиз...

Шундай бўлингки, сизга йўлиққанлар борлигингизга шукроналар айтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA