Get Mystery Box with random crypto!

‍СИЗЛАРНИ ЯХШИ КЎРАМАН! Эй, ҳиммати булоқ инсоним, Тоғдек д | ИБРАТЛИ ДУНЁ

СИЗЛАРНИ ЯХШИ КЎРАМАН!

Эй, ҳиммати булоқ инсоним,
Тоғдек дўстим, гулдек жононим.
Қалб боғида бўлинг меҳмоним,
Сизларни мен яхши кўраман.

Умр акси - баҳор дўлида,
Сузар толеъ тақдир кўлида.
Қадрдоним, Аллоҳ йўлида
Сизларни мен яхши кўраман.

Бахт ирмоғи инар тилакдан,
Нажот боғи унар билакдан,
Эй, чин мўмин дўст, чин юракдан
Сизларни мен яхши кўраман.

Ўзимга не тутгайман наво,
Ҳоҳ боқий тож, ҳоҳ фоний ҳаво,
Қаддингизга кўргайман раво,
Сизларни мен яхши кўраман.

Эй, кўкси нур, қалби қуёшим,
Қадри само, меҳри талошим,
Бирингиз кўз, бирингиз қошим,
Сизларни мен яхши кўраман.

Мен маҳзун куз, мамнун баҳорман,
Шўх қизғалдоқ унган наҳорман,
Бахтингиздан чин бахтиёрман,
Сизларни мен яхши кўраман.

Дил қуши эл ишқида воиз
Дарди жўшиб, куйласа жоиз.
Сиз яхшисиз, балки шу боис,
Сизларни мен яхши кўраман.

Сиз дардимга табиб, мардонам
Саодатга ҳабиб, остонам,
Озорим ҳам бахт билган онам,
Сизларни мен яхши кўраман


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA