2023-01-02 05:30:41
АЛЛОҲ ҚЎЛЛАЙДИ
Покдамонмас ҳамма қадамлар,
Нопок диллар чўллайверади,
Бор бўлинг эй, яхши одамлар,
Аллоҳ сизни қўллайверади.
Кимга кенгдир, кимга тор дунё,
Гоҳи мағрур, гоҳи хор дунё,
Яхшиларга доим зор дунё,
Аллоҳ сизни қўллайверади.
Покиза гар босган изингиз,
Ҳалол бўлса тотган тузингиз,
Ёруғ бўлар албат юзингиз,
Аллоҳ сизни қўллайверади.
Кимлар нокас,кимлар кас бўлар,
Ғарзгўйлар бир чўп,ҳас бўлар,
Имонсизнинг қадри паст бўлар,
Аллоҳ сизни қўллайверади.
Ранжиманг ҳеч,тўкманг ёшингиз,
Чўкмасин ҳеч дил,бардошингиз,
Ноҳақликка эгманг бошингиз,
Аллоҳ сизни қўллайверади.
Эзгу кўзла боқинг дунёга,
Шаккоклик ҳеч қилманг худога,
Қўлларингиз очинг дуога,
Аллоҳ сизни қўллайверади.
Яратганнинг марҳамати кенг,
Ҳақ меҳрига ҳеч не келмас тенг,
Дилингизда ҳар дам Аллоҳ денг,
Аллоҳ сизни қўллайверади.
@ONAMUOTAM Яхши корганларингизга улашинг
184 viewsོ, 02:30