Get Mystery Box with random crypto!

ОФИЯТ - БЕБАҲО НЕЪМАТ «Эй Одам фарзанди! Агар динингиз са | IBODAT TV | Rasmiy kanal

ОФИЯТ - БЕБАҲО НЕЪМАТ

«Эй Одам фарзанди!
Агар динингиз саломат бўлса, амалингиз, гўштингиз ва қонингиз ҳам саломат бўлади. Агар динингиз фасод топса, амалингиз, гўштингиз, қонингиз ҳам бузилади. Сизлар ўзини куйдириб, одамларга зиё тарқатадиган шам каби бўлманг. Қалбингиздан дунё муҳаббатини чиқариб ташланг, чунки Мен ҳеч қачон дунё муҳаббати билан Ўзимга бўлган муҳаббатни бир қалбда жамламайман.

Ризқни тўплашда нафсингизга мулойим бўлинг. Чунки ризқ тақсимлаб бўлинган.

(Мол йиғишга) ҳирсли бўлган киши (молдан) маҳрумдир.

Бахил эса ёмонликка дучор.

(Бу дунё) неъмати бир кун поёнига етади, уни қаттиқ талаб қилиш бадбахтликдир.

Ажал маълумдир, ҳақиқат маълум.

Аллоҳ ҳикматларининг энг яхшиси хушуъдир.

Бойликнинг энг яхшиси - қаноат.

Энг яхши захира - тақво.

Қалбга амр этилган энг яхши нарса яқийн, яъни ўта кучли ишонч.

Сизларга берилган нарсанинг энг яхшиси офиятдир»
.

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ЭСЛАТИНГ!!!
Каналга уланиш:
@IbodatTv