Get Mystery Box with random crypto!

ҲАҚИҚИЙ ДЎСТЛИК Охират саодатига етишга кўмак берган дунё қ | IBODAT TV | Rasmiy kanal

ҲАҚИҚИЙ ДЎСТЛИК

Охират саодатига етишга кўмак берган дунё қийматлидир. Дўстлик ҳам шундай. Энг яхши дўстлик қиёмат куни фойда берадиган дўстликдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Дўстлар (гуноҳ ишда дўст бўлганлар) у Куни (қиёмат куни) бир-бирига душман бўлади. Тақво соҳиби (бир-бирини гуноҳдан сақлаган дўстлар) зотлар мустаснодир» Зухруф сураси, 67-оят.

Дўст бўлганлар дўстлик ҳаққига риоя этишлари лозим. Агар дўстлик ҳаққига бепарво бўлсалар, дўстликлари ҳақиқий бўлмайди. Дўстинг сенга нисбатан вазифасини бажармаса ҳам, сен унинг олдидаги вазифангни бажар!

Дўст танлаш ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Мўминдан бошқа билан дўстлашма. Таомингни тақводорлар есин!»
(Аҳмад, 2/168; Термизий, «Бирр», 28; Доримий, «Сийар», 3).

«Киши дўстининг динидадир. Дўстингиз ким эканига диққат қилинг!»
(Термизий, «Зуҳд», 45).

«Пайғамбаримизнинг ҳазрати Алига насиҳатлари» китобидан.

@IbodatTv