Get Mystery Box with random crypto!

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАР ЖОЙЛАШГАН МУ | Huquqshunos yordami

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАР ЖОЙЛАШГАН МУАССАСАЛАРДА ИШЛОВЧИ ХОДИМЛАРГА ҚАНДАЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛАДИ?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорининг 2 бандига асосан,

2022 йил 1 январдан эътиборан:

коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимларига ишлаган даври учун иш юкламаларини инобатга олган ҳолда уларнинг тариф ставкаларига 200 фоиз миқдорида махсус устама жорий қилинади.

Бунда:

анестезиолог-реаниматолог врачларига махсус устамалар 1,2 коэффициентга оширилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади;

махсус устама тўловлари тўланадиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов амалга оширилмайди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii