Get Mystery Box with random crypto!

2022 йил 1 январдан БОЛА ПУЛИ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ ЎЗГАРДИ | Huquqshunos yordami

2022 йил 1 январдан БОЛА ПУЛИ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ ЎЗГАРДИ

Давлат статистика қўмитаси 2022 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари миқдорини эълон қилди. Унга кўра, бир киши учун минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори 13,2 фоизга ошиб, 498 минг сўмни ташкил этди. 2021 йил кўрсаткичига кўра, ушбу миқдор 440 минг сўмни ташкил қилар эди.

Бу ўзгариш бола пули тайинлашга қандай таъсир қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, оилага бола пули ва моддий ёрдам тайинланиши учун 2021 йилнинг 1 сентябридан — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаслиги керак эди. Айнан манашу низомда яна бир норма белгилаб қўйилган.

2022 йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилиши ва шунга кўра уларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам берилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Демак, энди Сиз болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун ариза берганингизда сизни хар ойлик жами даромадингиз киши бошига аввалгидек 440 минг сўмдан эмас 498 минг сўмдан ошмаса бўлди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii