Get Mystery Box with random crypto!

ТЕМИР ДАФТАРГА ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КИРАДИ? Жавоб: “Т | Huquqshunos yordami

ТЕМИР ДАФТАРГА ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КИРАДИ?


Жавоб: “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартибнинг 4-бандига асосан, Ҳар бир сектор бўйича маҳаллабай “Темир дафтар”га қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади:
Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарори талаблари асосида кам таъминланган оила, деб эътироф этилган оилалар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;
кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;
кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;
меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;
тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: темир дафтардаги оилаларга 800 минг сўм миқдорида моддий ёрдам пули берилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii