Аҳолига моддий ёрдам кўрсатилади Шавкат Мирзиёев "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзоланди. 2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади: 2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга; 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга; 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга. @Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун @Online_maslaxatchii 15.2K views15:48