#Биласизми Кафиллик – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбур | Huquqshunos minbari
#Биласизми
Кафиллик – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш.
Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредит олдида солидар жавоб беради.
Шунингдек, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Yuridik axborotni biz xohlagan vaqtda emas, balki oʻzingiz xohlagan vaqtda oling. Yuristga savol yuborish uchun:. @Yuristga_savolim_bor_bot. https://t.me/huquqshunos_minbari_uchun...