Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Абитуриентлар учун ОТМларда сиртқи таълим шаклид | Huquqiy axborot

#Биласизми

Абитуриентлар учун ОТМларда сиртқи таълим шаклида қандай ўзгаришлар бўлади?

2021/2022 ўқув йилида:

Умумтаълим муассасаларида ишлаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилади.

Педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги ОТМда “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади.

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида махсус сиртқи таълим ташкил этилади.

Республика ОТМнинг “5321000-Озиқ-овқат технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” ҳамда “5410500-Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” таълим йўналишлари бўйича бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич ошириб борилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot