Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Ҳукумат қарори (362-сон, 10.06.20 | Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (362-сон, 10.06.2021 й.) билан Шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Низом 2021 йил 31 декабрга қадар шоли етиштириш учун замонавий уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналарини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотиб олинган уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизгача қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

Шунга кўра, субсидиялар фақат талабгор томонидан сотиб олинган кунда ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган қишлоқ хўжалиги техникаси учун ажратилади.

Талабгор субсидия олиш учун тегишли ҳужжатларни туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимларига ёзма ва электрон шаклда тақдим қилади.

Туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ҳужжатларни 3 кун ичида ўрганиб чиқади.

Ҳужжатлар талабларга мувофиқ бўлса, 1 иш кунида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилади ва улар томонидан таҳлил қилинади.

Шундан сўнг таҳлиллар 1 иш кунида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига юборилади.

Жамғарма уларни 3 иш куни ичида ўрганиб чиқиб, натижасига кўра субсидиялар ажратилади.

Талабгор субсидия олиш учун қайта мурожаат қилиши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot