Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идора | Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5132-сон, 31.05.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилди:

биринчи босқич – Президенти Администрацияси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни “Ijro.gov.uz”га киритиш учун Адлия вазирлигига юборади;

иккинчи босқич – Адлия вазирлиги назоратга олинадиган топшириқларни электрон тизимга киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди;

учинчи босқич – давлат органлари ва ташкилотлари, ҳокимликлар, хўжалик бирлашмалари қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва электрон тизимгага маълумотларни киритади;

тўртинчи босқич – Адлия вазирлиги маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, тасдиқлайди ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади;

бешинчи босқич – Вазирлар Маҳкамаси маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни тасдиқлайди ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади, ҳар ойда Раёсат мажлисларида ижро натижадорлигини танқидий кўриб чиқади ва Президент Администрациясига маълумот киритади;

олтинчи босқич – Ҳисоб палатаси ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни назоратдан ечади ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади;

еттинчи босқич – Президент Администрацияси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot