Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Депутат ўз ваколати даврида дахлсизлик ҳуқуқига эг | Huquqiy axborot

#Биласизми

Депутат ўз ваколати даврида дахлсизлик ҳуқуқига эга.

Тегишли халқ депутатлари Кенгаши розилигисиз депутат мазкур ҳудудда:

жиноий жавобгарликка тортилиши;
ушлаб турилиши;
қамоққа олиниши;
суд тартибида маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.

Депутат Кенгашда овоз бериш жараёнида билдирган фикри ёки нуқтаи назари учун (ваколатлари муддати тугаганидан кейин ҳам) жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Мазкур хатти-ҳаракатлар билан депутат ҳақорат, туҳмат ёки бошқа қонунбузарлик қилган бўлса, у дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда жавобгарликка тортилади.

Депутатлик фаолиятининг кафолатларини, шу жумладан дахлсизлик ҳуқуқини бузиш мансабдор шахсларга БХМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot