Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Қонунчиликка кўра, солиқ тўловчиларга хусусий му | Huquqiy axborot

#Биласизми

Қонунчиликка кўра, солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.

Бундан қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно:

қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

нотурар жойларни;

36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot