Get Mystery Box with random crypto!

#Адлия_табриги Ҳурматли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимл | Huquqiy axborot

#Адлия_табриги

Ҳурматли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари!

Бугун 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топганлиги муносабати билан Адлия вазирлиги соҳага масъул барча фидойи ходимларини муборакбод этади.

Ҳар кунингиз қанчалик хавф-хатарларга тўла бўлса, касбингиз шу қадар шарафлидир. Юртимизнинг тинчлиги, фуқароларнинг фаровон ва ишонч билан яшаши учун энг керакли соҳа вакилларисиз. Барчангизга ушбу йўлда мустаҳкам соғлик, такрорланмас шижоат, куч-ғайрат тилаймиз.

Фавқулодда вазиятларда барча қийинчиликларни енгиб ўтадиган жасорат Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин. Ҳамиша касбингиздан фахр ва эъзоз топиб юринг.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot