Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин ки | Huquqiy axborot

#Биласизми

Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйганлик учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Мазкур жиноят учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси белгиланган.

Агарда товламачилик оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot