Get Mystery Box with random crypto!

Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация

Telegram kanalining logotibi huquqiy_maslahat_advokatura — Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация Б
Telegram kanalining logotibi huquqiy_maslahat_advokatura — Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 354
Kanalning ta’rifi

Составление любых видов договоров, заявлений и т.д.
Юқори малакали хуқуқшунослар томонидан барча турдаги ариза, шартномалар тузиш
МАЪЛУМОТНОМА № 0001742935 МАЪЛУМОТНОМА № 0001847822
@Yuristga_murojaat2022_bot
@yuristismoilov_bot
@yurist_Janataliyevbot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-05-26 21:10:00 Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредитлар ажратилади:

кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;

тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (бундан қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно) учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;

тадбиркорлик субъектларининг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади;

кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.
947 views18:10
Ochish/sharhlash
2022-05-26 19:55:00 «КРЕДИТ ТАРИХИ» асосий масалалар

1. Кредит тарихи деган тушунча, қонунийми? Қайси қонунга мувофиқ тартибга солинади?

Жавоб: Албатта қонуний тушунча ва банкларнинг бу йўналишдаги талаблари асосли. Ўзбекистон Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинувини» тўғрисидаги қонунига асосланади.

2. Кредит тарихи сабабли кредит ажратиш рад этилиши мумкинми?

Жавоб: Ҳа. Кредит бериш тўғридан-тўғри рад этилиши мумкин. Шунинг учун барча кредит тўловларини ўз вақтида, кредит шартномасига илова қилинган тўлов графигига асосан тўлаб боринг.

3. Кредит тарихининг салбийлиги, қанча муддат давомида кредит олувчининг кредит олишида салбий таъсир кўрсатади?

Жавоб: Юқоридаги қонуннинг 5-моддасига кўра, «Кредит ахбороти субъектининг бажарилиш санасидан эътиборан беш йилдан кўп вақт ўтган пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихига киритилмайди». Яъни, беш йил давомида маълумотлар сақланади.

4. Кредит тарихини қандай қилиб олиш мумкин?

Жавоб: Энг аввал Ягона порталдан (http://my.gov.uz) рўйхатдан ўтасиз. Бу жуда содда жараён бўлиб, сиздан сўралган ахборотларни киритасиз холос. У ерда кредит тарихи ҳақида маълумот олиш билан бирга, ўз кредит тарихингизни онлайн кузатиб боришингиз ҳам мумкин. Асосийси фирибгарлар сизнинг номингиздан кредит олмоқчи бўлишганда ҳам бундан хабардор бўласиз! Ягона портал орқали кредит тарихи бир йилда бир марта бепул тақдим этилади.

5. Кредит тарихини сўраб мурожаат қилинганида, қанча вақт ичида жавоб берилади?

Жавоб: Қонуннинг 7-моддасига кўра, «Кредит ҳисоботи кредит бюроси уни тақдим этиш тўғрисида сўров олган кундан эътиборан икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тақдим этилади».

Ҳар доим ўзингизнинг кредит тарихингизни ижобий сақлашга ҳаракат қилинг.
732 views16:55
Ochish/sharhlash
2022-05-26 18:50:00 ФҲШ БЎЙИЧА ИШЛАЙДИГАН ШОФЁР ЕТКАЗГАН ЗАРАР ҚАНДАЙ УНДИРИЛАДИ?

САВОЛ.
Саволим шундай. Бизнинг юридик шахс (МЧЖ)мизда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилган хайдовчи ишлайди. Шу ҳайдовчи томонидан фирмага етказилган зарар ундан қай тартибда ундириб олинади?

ЖАВОБ.

Жуда қизиқ савол.
Аслида, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнрма билан ишга жалб қилинган шахсларга меҳнат қонунчилиги, ёки Меҳнат кодексидаги қоидалар ва талаблар тадбиқ этилмайди. Лекин, айни зарар масаласида қонунчиликда бошқачароқ бир нормалар ҳам бор.

Қаранг, Фуқаролик кодексининг 989-моддаси 2-қисмида:

"ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ, меҳнат шартномаси асосида, шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида иш бажараётган фуқаролар, агар бунда ишларни бехатар олиб бориш юзасидан тегишли юридик шахснинг ёки фуқаронинг топшириғи бўйича ёки назорати остида ҳаракат қилган бўлсалар ёки ҳаракат қилишлари лозим бўлган бўлса, ходимлар деб эътироф этиладилар" деган қоида бор.

Ушбу боб деганда, ФКнинг 2-қисмидаги “зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар” деган 57-боби назарда тутиляпти.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фаолият юритаётган фуқаро ҳам зарар учун жавобгарлик масаласини белгилашда ходим сифатида эътироф этилар экан, демак у ўзи фаолият юритаётган корхона олдида ҳам худди бошқа ходимлар каби, ходимдек жавоб беради.

Буёғига энди Меҳнат кодексининг 207-моддасини қўллаймиз, яъни:

ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда етказилган зарар суммаси айбдор ходимдан иш берувчининг фармойишига мувофиқ ундирилади;

етказилган зарарнинг ходимдан ундирилиши лозим бўлган суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошиб кетса ёки зарар аниқланган кундан кейин бир ойлик муддат ўтган бўлса, зарар суд тартибида ундирилади.

Демак, ҳулоса шундай:
Агар зарар миқдори ўша хайдовчининг ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаса, корхона раҳбари фармойиш чиқариб, унинг оладиган иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин.

Агар зарар миқдори унинг ўртача иш ҳақидан кўп бўлса, ёки ундан кам бўлиб, шунчаки орадан 1 ой ўтиб кетган бўлса, бу зарарни ундириш учун фуқаролик судига даъво аризаси киритиш керак бўлади.
607 views15:50
Ochish/sharhlash
2022-05-26 17:20:00 ХОДИМ СОХТА ДИПЛОМ ТАҚДИМ ЭТГАН, УНИ ҚАЙСИ АСОС БИЛАН БЎШАТАМИЗ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум. Бир корхонага директор тайинлашда дипломининг ҳақиқийлиги ўша вақтда ўрганилмаган. Орадан 2 йил ўтиб унинг дипломи ҳақиқий эмаслини аниқланган. Ушбу ходимни МКни 106 моддаси буйича бЎшатиш асосли бўладими? Жавоб учун рахмат.

ЖАВОБ.

Ҳа, асосли бўлади деб ўйлайман.

Бундай ҳолатлар, Меҳнат кодексининг 106-моддаси 4-бандига тушади.

Тўлиқроқ айтадиган бўлсак, МК 106-моддаси 4-бандига кўра:

ходимни ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса, меҳнат шартномаси тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор қилинади.

Ўша ходимни айнан мана шу асос бўйича ишдан бўшатасиз.

Фақат бунда ишга қабул қилиш ходимнинг айби билан бузилганлиги, яъни бу жараён ходимнинг сохта ҳужжатлар тақдим этганлиги билан боғлиқ ҳолда юз берганлигини ҳисобга олиб, унга ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди (МК 109-модда).
524 views14:20
Ochish/sharhlash
2022-05-26 16:10:00 МУҲТОЖЛАРГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;

Тошкент шаҳрида 400 минг сўмдан.

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан бошқа органлар орқали пенсия олувчиларга тегишли вазирлик ва идоралар томонидан мазкур бандда назарда тутилган шартларда ва миқдорларда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига 200 минг сўмдан.

Бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари томонидан:

«Темир дафтарга киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантирсин ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади;

Ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатишни ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатиб боришни таъминлайди.

Қуйидагилар масъул этиб белгиланди:

Пенсия жамғармаси – бир марталик моддий ёрдам учун шакллантирилган тўлов қайдномалари бир кунда Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва бошқа тижорат банкларига етказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки, бошқа пенсия ва нафақа тарқатувчи тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи вазирлик ва идоралар – тегишлилиги бўйича бир марталик моддий ёрдам пуллари эгаларига ўз вақтида манзилли етказилишини ташкил этади.
800 views13:10
Ochish/sharhlash
2022-05-26 14:20:00 Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганлар бир марталик пул ёрдами олади

Президент қарори билан қуйидаги шахсларга бир марталик ёрдам берилади:

ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;

Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан.
451 views11:20
Ochish/sharhlash
2022-05-26 12:20:00 БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМНИ ОЛОЛМАГАНЛАР НИМА БЎЛАДИ ?

Темир дафтарга киритилган лекин бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилади ҳамда ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади;

Ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга бепул ун тарқатилади ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатилади.

Моддий ёрдамни тарқатишга қуйидагилар масъул этиб белгиланди:

Пенсия жамғармаси – бир марталик моддий ёрдам учун шакллантирилган тўлов қайдномалари бир кунда Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва бошқа тижорат банкларига етказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки, бошқа пенсия ва нафақа тарқатувчи тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи вазирлик ва идоралар – тегишлилиги бўйича бир марталик моддий ёрдам пуллари эгаларига ўз вақтида манзилли етказилишини ташкил этади.
443 views09:20
Ochish/sharhlash
2022-05-26 10:55:00 Фотография
_ РАСМАН

_ 400 МИНГ СЎМГАЧА ПУЛ ТАРҚАТИЛАДИ.

Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланган оилал
арга бир марталик ёрдам пули тарқатилади.

Президентнинг тегишли қарори билан ушбу ёрдам пули қуйидаги тоифадаги шахсларга берилади:

ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда бола пули олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган фарзандига – 200 минг сўмдан.
469 views07:55
Ochish/sharhlash
2022-05-26 09:20:00 Шаърий никоҳда бўлган аёл турмуш ўртоғидан уй-жой талаб қилиши мумкинми ?

Савол;

Турмуш ўртоғим билан шаърий никоҳ асосида 4 йил яшадим ва ажралишдик. Ўртада фарзадлар мавжуд эмас. Никоҳ гувохномасиз хам турмуш ўртоғимнинг мол-мулкига давогарлик қилишим ёки ўзим учун алоҳида уй олиб беришини талаб қилишим мумкинми ?

Жавоб;
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасида, диний расм-русмлар билан тузилган никох ҳуқуқий хисобланмаслиги кўрсатилган бўлиб, ушбу ҳолатда қонуний никоҳ асосида оила қурмаганлигингиз сабабли Сиз унинг мол-мулкига давогарлик қила олмайсиз. Ўз навбатида у хам сиздан моддий манфаатдор бўла олмайди.
403 views06:20
Ochish/sharhlash
2022-05-26 09:11:45 «Ёшлар дафтари»га кирганларга қандай имкониятлар мавжуд?

Президентнинг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисида (20.04.2021й, ПФ-6208-сон) фармонига кўра,

Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни доимий иш билан банд қилиш, қўшимча даромад олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қуйидаги тартиб жорий қилинган.

2021 йил 1 майдан бошлаб:

2023 йил 1 январга қадар
иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади. Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади;

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилади;

«Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини ижарага олишда ижара тўловларидан имтиёзлар тақдим этилади;

2021 йил 1 июндан бошлаб:

«Ёшлар дафтари»га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача бўлган миқдори «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан компенсация қилинади;

профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади.
404 views06:11
Ochish/sharhlash