Get Mystery Box with random crypto!

Жабрланувчи ва айбланувчи келишса жиноятчи жазодан қутулиб қол | ⚖️ Право.Uz ⚖️ | All about law

Жабрланувчи ва айбланувчи келишса жиноятчи жазодан қутулиб қолиши мумкинми?

Рўйхат

105-моддасининг биринчи қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш),

106-моддасида (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш),

107-моддасида (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш),

108-моддасида (ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш),

109-моддасида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш),

110-моддасининг биринчи қисмида (қийнаш),

111-моддасида (эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш),

113-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш),

115-моддасида (аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш),

116-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик),

117-моддасининг биринчи қисмида (хавф остида қолдириш),

121-моддасининг биринчи қисмида (аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш),

122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш),

123-моддасида (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш),

125-моддасининг биринчи қисмида (фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш),

136-моддасида (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш),

138-моддасининг биринчи қисмида (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш),

139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (туҳмат),

140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (ҳақорат қилиш),

141-1-моддасининг биринчи қисмида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш),

141-2-моддасининг биринчи қисмида (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш),

143-моддасида (хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини бузиш),

148-моддасида (меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш),

149-моддасида (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш),

167-моддасининг биринчи қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш),

168-моддасининг биринчи қисмида (фирибгарлик),

169-моддасининг биринчи қисмида (ўғрилик),

170-моддасининг биринчи қисмида ҳамда иккинчи қисмининг «б» ва «в» бандларида (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш),

172-моддасида (мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш),

173-моддасининг биринчи қисмида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш),

180-моддасида (сохта банкротлик),

181-моддасида (банкротликни яшириш),

185-2-моддасида (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш),

189-моддасида (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш),

191-моддасида (қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш),

192-моддасида (рақобатчини обрўсизлантириш),

229-моддасида (ўзбошимчалик),

256-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш),

257-моддасининг биринчи қисмида (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш),

258-моддасининг биринчи қисмида (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш),

259-моддасининг биринчи қисмида (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш),

260-моддасининг биринчи қисмида (темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш),

266-моддасининг биринчи қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш),

268-моддасининг биринчи қисмида (транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш),

277-моддасининг биринчи қисмида (безорилик),

298-моддасининг биринчи қисмида (машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИЛИШИ МУМКИН.

Muallif: @bahodirahmedoff