Get Mystery Box with random crypto!

Ёзишмалар дахлсизлиги ҳақида Американинг оталари бундан 250 й | ⚖️ Право.Uz ⚖️ | All about law

Ёзишмалар дахлсизлиги ҳақида

Американинг оталари бундан 250 йил аввал янги бир давлатнинг тамал тошини қўяётганида ойлар, йиллар давомида баҳслашганлар, лекин учта масалада улар истиносиз келиша олишган.

Булар ҳокимиятнинг бўлиниши, сўз эркинлиги ва албатта ёзишмалар дахлсизлиги.

Чунки американинг буюк оталари тушунишганки, бу уч тамал тошсиз ҳеч бир давлат тараққий топмайди, жамият тинчлиги кафолатланмайди, фуқаролари эркин ва хавфсиз бўлмайди.

Ҳокимият бўлиниши ва сўз эркинлиги тўғрисида жуда кўп ёзилган, унинг аҳамиятини тушунмайдиган ва қабул қилмайдиган замонавий одамнинг ўзи йўқ.

Лекин ёзишмалар дахлсизлиги борасида, гарчи бу инсон ҳуқуқларининг энг асосий ва ажралмас қисми бўлсада, анъаналар амал қиладиган давлатларда ҳалигача ўзгача қарашлар сақланиб қолган.

Кимдир турмуш ўртоғининг телефон ва тармоқлардаги ёзишмаларини ўқишни мумкин деб ҳисоблайди. Кимдир ота-онаси ёки вояга етган фарзандининг ҳаёти билан ортиқ даражада қизиқади ва суҳбатларда нималар ёзаётгани, нималар айтаётганини билгиси келади, кимгадир эса ҳамкасбининг, кимларгадир дўстларининг ёзувлари қизиқ. Бир қарашда ҳаммаси яхшилик учундек, яхши ниятдаги ҳаракатдек.

Лекин қабул қилиш лозимки, бу ҳаракатлар ҳеч бири яхшилик, яратувчилик ва мувозанат келтирмайди.

Қайсики оилада эр хотиннинг, хотин эрнинг ёзувларини берухсат ўқиётган бўлса, у оила пароканда бўлади.

Қайсики жамиятда жамият аъзоларининг бир қисми жамиятнинг бошқа аъзолари ёзишмалари ва мулоқотларини берухсат ёзиб олаётган бўлса, бу жамият таназзулга маҳкум.

Қайсики давлатда фуқароларнинг ёзишмалари ва телефонда сўзлашувлари томонларнинг розилигисиз эшитилса ва ошкор этилса, бу давлатда тараққиёт ҳам, фаровонлик ҳам бўлмайди.

Чунки инсоният табиати ва зеҳнияти "ҳеч ким фаришта эмас" қоидаси устига қурилган. Ёзишмалар дахлсизлигига ўта бефарқлик ёки уни ёқлаш токи бу иш бевосита сизга нисбатан ишлатилгунча холос. Чунки, яна қайтарамиз "ҳеч ким фаришта эмас".

Ҳа дарвоқе, ёзишмалар ва сўзлашувларни унда иштирок этганларнинг розилигисиз ёзиб олиниши ва ошкор қилиниши нормал давлатларда жиноят ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам.

Манба: the bankiroff

@Huquqiy_malumotlar_atamalar