Get Mystery Box with random crypto!

Одил судлов: Ҳудудий прокурорлар жиноят ишлари кўрилишида шахс | Huquqiy Hujjat

Одил судлов: Ҳудудий прокурорлар жиноят ишлари кўрилишида шахсан қатнашиб туришларига нима тўсқинлик қилади?

Қарийб 20 йиллик амалиётим давомида бармоқ билан санарли жиноий суд ишларидагина ҳудуд прокурорларининг шахсан иштирокининг гувоҳи бўлдим ёки эшитдим. Ва аслида ҳам инкор эта олмаймизки, деярли барча жиноят ишларини судларда кўрилиши жараёнида ҳудуд прокурорларини шахсан ўзи давлат айбловини қувватлаши амалиётидан узилиб қолинган.

Хўп, бу одил судловни таъминланишида қандай рол ўйнайди?

Биринчидан, дастлабки тергов устидан назоратни таъминлашда прокурорнинг шахсан масъуллиги ҳиссини оширади. Чунки, суд процессларида ҳудуд прокурори ўзи қатнашар экан, дастлабки тергов жараёнида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларига шахсан гувоҳ бўлади.

Иккинчидан, давлат айбловининг суд саҳнасида табиий тортишувчаликни реал жонланишига хизмат қилиб беради. Бу эса адолат тантанаси учун муҳим.

Учинчидан, иш бўйича суд томонидан қонуний, асосли ва адолатли қарорлар чиқарилишига кўмаклашади.

Тўртинчидан, суд қарорларига нисбатан келтирилаётган протестлар сонининг сунъий оширилиши ва бунинг оқибатида суднинг, шунингдек процесс бошқа иштирокчиларининг беҳуда оворагарчиликларининг олди олинишига эришилади.

Ўз навбатида амалда ҳудуд прокурорларининг ушбу йўналишдаги фаолиятига баҳо берилишида суд қарорларига нисбатан келтирилган ва қаноатлантирилган протестлар сони эмас, балки нечта суд ишларида шахсан қатнашиб, қонуний, асосли ва адолатли суд қарорлари чиқарилишига фаол кўмаклашганлиги, кейинчалик ушбу ҳудуд суди томонидан чиқарилган қарорлар юқори инстанция судлари томонидан ўзгартирилмаганлиги ёки бекор қилинмаганлиги кўрсаткичлари асосий мезон сифатида эътиборга олиниши лозим.

Бунинг учун эса ҳудуд прокурорлари Конституция ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунда уларга тўғридан-тўғри вазифа сифатида юклатилган иш ва хизматлардан ташқари бошқа ташкилий ва сиёсий ишларга жалб қилинишидан том маънода воз кечиладиган пайт аллақачон келган, назаримда.


@huquqiy_hujjat

  Каналга уланиш  

Дўстларингизга улашинг