Get Mystery Box with random crypto!

Huquq INFORM

Telegram kanalining logotibi huquqinform — Huquq INFORM H
Telegram kanalining logotibi huquqinform — Huquq INFORM
Kanal manzili: @huquqinform
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.16K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanal malakali yuristlar tomonidan mustaqil ravishda yuritiladi. Davlat organlari bilan aloqasi yo‘q.
✍️ @MakhmudoVl

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-18 11:37:33 yurxizmat.uz билан ўз-ўзингизга ҳуқуқий хизмат кўрсатинг!

Ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда вақтдан ютишни хоҳлайсизми?
Юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ҳаракат қилишни-чи?

Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими бунда Сизга қўл келади.

Сайт ҳуқуқий ҳужжатларни, хусусан юридик шахслар фаолиятида фойдаланиладиган корпоратив ҳужжатлар намуналарини, жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган шартномалар, аризалар, илтимосномалар, битимлар, судга оид ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз автоматлаштирилган ҳолда электрон шаклда тайёрлаш, олиш ва фойдаланиш имконини беради.

Барчаси бепул.

Сайтда 800 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, саралаб чиқилган. Мазкур ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмасини ошириш мақсадида қуйида айрим ҳужжат намуналарини тақдим этамиз:

Мулкка етказилган зарарни ундириш ҳақида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

Ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

Ишга тиклаш ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

Ишга тиклаш тўғрисида даъво аризаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

Жиноят натижасида етказилган зарарни ундириш ҳақида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз бола учун алимент ундириш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

Ижара шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

Қарз шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

Никоҳ шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

Фуқаронинг соғлиғига етказилган зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш

@huquqinform
7.1K views08:37
Ochish/sharhlash
2022-08-17 19:04:43 ЧЕТ ЭЛГА ИШЛАШГА КЕТАЁТГАНЛАРГА 10 000 000 СЎМГАЧА КРЕДИТ БЕРИЛАДИ.

01.03.2022 йил кунги ПҚ–149-сон Президент қарори билан:

2022 йил 1-мартдан “дафтарлар”дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқиб кетаётган фуқароларга ПҚ 4829-сон қарорда назарда тутилган тартибда 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга миқроқарзлар берилади.

● Юқорида кўрсатилган "дафтарлар" деганда аёллар дафтари, ёшлар дафтари ва темир дафтарлар тушунилади.

@huquqinform
7.6K views16:04
Ochish/sharhlash
2022-08-17 05:38:50 ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ

Ушбу моддий ёрдамни 2022 йил 1 майдан бериш бошланди
.

Ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “дафтарлар”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

@huquqinform
5.6K views02:38
Ochish/sharhlash
2022-08-16 18:33:00 Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар берилади.

■ 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада:

—оилавий тадбиркорлик, даромад топадиган фаолият билан шуғулланиш ва фаолиятини кенгайтириш истагидаги аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

—чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

—боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;

—оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва таъмирлаш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга;

■ "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача муддатга ва айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.

@huquqinform
7.0K views15:33
Ochish/sharhlash
2022-08-16 05:15:11 СУБСИДИЯ АСОСИДА ОЛИНАДИГАН УЙ-ЖОЙ УЧУН АҲОЛИГА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚАНЧА ПУЛ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ?

САВОЛ
: Мен субсидия асосида уй олмоқчи эдим. Менга Давлат томонидан бошланғич тўлов учун қанча маблағ тўлаб берилади?

ЖАВОБ: Президентнинг 09.12.2021 йил кунги ПФ-33-сон Фармонига асосан, сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъий назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 32 МИЛЛИОН сўм миқдорда Давлат томонидан тўлаб берилади.

Яъни, юқоридаги нормага кўра субсидиялар олаётган уйингизни жойлашган манзили, уйни баҳоси ва квадрат метридан қатъий назар тўланаверади. (Олдинги тартиб бўйича олинаётган уйнинг жойлашувига қараб субсидия тўланиши фоизларда фарқ қиларди).

@huquqinform
7.3K views02:15
Ochish/sharhlash
2022-08-15 18:02:04 #ЮРИДИК_КОНСАЛТИНГ

Бугунги кунда ўзимиздаги муаммоларни ҳал қилиш учун юристларга эҳтиёж сезамиз. Юристлар кўп лекин улар орасида малакали ва тажрибалиларини топиш осон эмас.

Шунинг учун ҳозир сизларга анча йиллик тажрибага эга бўлган яқиндагина телеграмда канал очган юристлар каналини тафсия этаман.

Канал юристлари фуқаролик, оила, меҳнат ҳуқуқи, айниқса, таълим соҳасида яхшигина тажрибага эга.

Юридик_консалтинг канали орқали ҳозир сиз энг долзарб ҳисобланган дарс тақсимоти, ўқитувчиларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш билан боғлиқ бўлган саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: https://t.me/yuridikkonsalting
5.7K views15:02
Ochish/sharhlash
2022-08-15 13:20:21
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати.

@huquqinform
7.1K views10:20
Ochish/sharhlash
2022-07-08 21:24:15
Қурбон ҳайити намози ўқиш тартиби

Эрта тонгда барча жойларда Қурбон ҳайити намози ўқилади. Ушбу видеоқўлланмадан кўриб ўрганиб олсак фойдадан ҳоли бўлмасди.

Барча яқинларга улашинг. Сизларга илиндим, сиз ҳам илининг

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

@huquqinform
1.8K views18:24
Ochish/sharhlash
2022-07-08 10:48:37
“Доверенность” учун нотариусга бориш шарт эмас

Батафсил инфографикада

@huquqinform
1.4K views07:48
Ochish/sharhlash
2022-07-08 10:03:44 Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланди.

Шу жумладан, Тажимуратов Д.М. ва Турданов А.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинди. Уларга нисбатан суднинг қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Қаллыханова Л.О.
нинг ҳаракатларида жамоат хавфсизлигига тажовуз қилиш жинояти аломатлари аниқланди. У жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланди.

Терговга жалб этилган фуқароларнинг шаъни ва қадр - қиммати ҳурмат қилиниши, қийноқ, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр - қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинган.

Гумон қилинувчи ва айбланувчиларга ҳимоя ҳуқуқи тўла таъминланган ҳолда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, сақлаш жойларида қонунда назарда тутилган барча шароитлар таъминланган. Соғлиғи ва сақлаш шароитлари бўйича эътирозлари мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан 2022 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба

@huquqinform
4.7K views07:03
Ochish/sharhlash