Get Mystery Box with random crypto!

Huquq INFORM

Telegram kanalining logotibi huquqinform — Huquq INFORM H
Telegram kanalining logotibi huquqinform — Huquq INFORM
Kanal manzili: @huquqinform
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.16K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanal malakali yuristlar tomonidan mustaqil ravishda yuritiladi. Davlat organlari bilan aloqasi yo‘q.
✍️ @MakhmudoVl

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 11:13:12 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Спорт мактаблари айрим ходимларига устамалар тўлаб берилади. БАТАФСИЛ

Киракашлик ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади. БАТАФСИЛ

Айрим нодавлат ташкилотлар “Электрон ҳукумат” маълумотларидан фойдаланиши мумкин. БАТАФСИЛ

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади. БАТАФСИЛ

Ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган автомобиллар техник кўрикдан ихтиёрий ўтказилади. БАТАФСИЛ

Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни my.gov.uz орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

Меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестри жорий этилади. БАТАФСИЛ

Ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

Тиббиёт ташкилотларининг илмий унвонга эга ходимларига устама берилади. БАТАФСИЛ

Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг “Ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида малакаси узлуксиз оширилади. БАТАФСИЛ

Фуқароларга ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтарилади. БАТАФСИЛ

@huquqinform
5.3K views08:13
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:53:11 Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан юклаб берилади

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилади.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.

———

Пенсионные выплаты по случаю праздника будут загружены заранее

Пенсии и пособия граждан, получающих выплаты пенсий и пособий в безналичной форме (банковскими картами) за сентябрь текущего года, будут загружены на их банковские пластиковые карты до 1 сентября 2022 года.

Выплаты гражданам, получающим пенсии и пособия наличными, начнутся с 5 сентября текущего года на основании утвержденных графиков

@huquqinform
6.9K views07:53
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:13:56 Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби

Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза;
тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Мазкур тартиб:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

@huquqinform
5.1K views06:13
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:15:14
Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони қанча?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида песия ва нафақа олувчи шахслар сони 4,3 миллион нафарни ташкил этган.

Йиллар кесимида песия ва нафақа олувчи шахслар сони:

2016 йилда – 3,3 млн. нафар

2017 йилда – 3,5 млн. нафар

2018 йилда – 3,7 млн. нафар

2019 йилда – 3,9 млн. нафар

2020 йилда – 4,0 млн. нафар

2021 йилда – 4,3 млн. нафар

@huquqinform
4.6K views13:15
Ochish/sharhlash
2022-08-27 21:32:35
2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдори

ПДФ шаклида юклаш

@huquqinform
6.8K views18:32
Ochish/sharhlash
2022-08-27 20:01:49 БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ҚАНЧА МУДДАТГА ТАЙИНЛАНАДИ?

Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан:

■ Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади ва оиланинг энг кичик ёки ягона фарзанди ўн саккиз ёшга тўлгунигача тўланади.

■ Моддий ёрдам фарзандлари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

● Юқорида кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин бола пули ёки моддий ёрлдам олувчи оила яна қайта ариза бериш йўли билан олаётган моддий ёрдам пулини янги муддатга узайтириши мумкин.

@huquqinform
7.0K views17:01
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:57:48 Тиббиёт соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун бериладиган айрим имтиёзлар

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар:

барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида бепул даволанади;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади;

вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида бепул ёрдам олиш ҳуқуқига эга;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларига бепул йўлланмалар олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар хусусий тиббиёт муассасаларида (стоматология ва косметология хизматлари кўрсатувчи муассасалар бундан мустасно) бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

@huquqinform
7.5K views07:57
Ochish/sharhlash
2022-08-23 19:18:01 МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИ УЧУН 1000 ДОЛЛАР КРЕДИТ БЕРИЛАДИ.

Президентнинг ПҚ-3584-сон қарорига кўра, «Ипотека-банк» АТИБнинг вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан ташқарига жўнаб кетаётган фуқароларга халқаро тўлов тизимлари (Western Union, Contact ва бошқалар) орқали кредитларни, уларнинг ҳисобига тушириш ва кредитларни қайтаришнинг қулай механизмини жорий этиш орқали транспорт ва бошқа харажатларни тўлаш, уларнинг йўл юриши даврида, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва хорижда ишга жойлашиши учун эквиваленти 1000 АҚШ доллари миқдорида кредитлаш амалга оширилади.

Мазкур кредитлар ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан шартнома тузган ҳолда чет давлатга ишлаш учун кетаётган шахсларга 1000 доллар миқдорида берилади.

Ушбу кредитни олиш учун керак бўладиган хужжатлар;

1) Банк томонидан белгиланган шаклдаги ариза;
2) Қарз олувчи ва қўшимча тўловчининг паспорти;
3) Меҳнат органининг илтимосномаси

M:yurist_blogerr

@huquqinform
8.5K views16:18
Ochish/sharhlash
2022-08-20 11:12:46
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

M: Segmentuz

@huquqinform
11.5K views08:12
Ochish/sharhlash
2022-08-19 19:45:33 АЛИМЕНТНИ ДАВЛАТДАН ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?

Assalomu alaykum, mening sobiq turmush o'rtog'im uch nafar farzandimga aliment va moddiy ta'minotni o'z vaqtida to'lamaydi. 30.06.2022 da ishdan bo'shaganini bugun bildim. Davlat unduruvchiga alimentni to'laydi va qarzdordan davlat undirishi to'g'risida Prezident qarorini eshitgandim. Mana shunday holatda men qanday yo'l tutsam qonunga to'g'ri bo'ladi? Savolimga asosli javob berishingizni so'rayman.

ЖАВОБ:
Агар алимент тўловчи ўз вақтида алиментни тўлмаса, унинг ўрнига бу суммани давлат тўлаб бериши рост. Бироқ бунинг учун алимент тўловчига нисбатан жиноий жавобгарлик чораси қўлланилган бўлиши керак.

Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги 427-сон қарорига иловада тасдиқланган “Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисида”ги низом 12-бандига кўра Вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздордан жиноят ишлари бўйича суддан келиб тушган алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ундириш чоралари кўрилади.

Бунда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча чоралар натижасиз бўлган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда икки иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун тизим орқали Жамғармага юборилади.

Эътибор берган бўлсангиз, давлат алимент ундириш бўйича барча чоралар натижасиз бўлгандагина, алиментни тўлаб беради.

Бунда Оила кодексининг 139-моддасига мувофиқ алимент қарзини ундириш иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромад етарли бўлмаганда, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг:
• банклар ва бошқа ташкилотларидаги ҳисобварақларида турган пул маблағидан (агар мавжуд бўлса);
• тижорат ва тижоратчи бўлмаган ташкилотларга шартнома асосида ўтказилган пул маблағидан ундирилади, Бу маблағ етарли бўлмаганда ундириш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг қонун бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлган ҳар қандай мол-мулкига қаратилади.


Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра алимент тўловчи шахсдан алимент қарздорлигини ундиришнинг юқоридаги чоралари кўрилади. Агар улар натижа бермаса, унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-4(прим)-моддасига кўра ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ёдда тутинг! Шахсни юқоридаги норма билан жавобгарликка тортиш уни алимент қарздорлигини тўлашдан озод қилмайди. Қоиданинг мазмунидан турмуш ўртоғингизни ушбу норма билан жавобгарликка ториш мумкинлиги келиб чиқмоқда.

Шундан сўнг ҳам алимент тўловчи 1 йил ичида ўз мажбуриятини бажармаса, кейин унга Жиноят кодексининг 122-моддасига кўра жиноий иш қўғзатилади.

Юқоридаги ҳаракатлар амалга оширилгандан кейин алимент давлат томонидан тўлаб берилади. Ҳурматли фуқаро бу масалада сиз МИБ ва туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.

M: yurist_xizmati

@huquqinform
7.2K views16:45
Ochish/sharhlash