Get Mystery Box with random crypto!

АЛИМЕНТНИ ДАВЛАТДАН ОЛСАМ БЎЛАДИМИ? Assalomu alaykum, mening | Huquq INFORM

АЛИМЕНТНИ ДАВЛАТДАН ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?

Assalomu alaykum, mening sobiq turmush o'rtog'im uch nafar farzandimga aliment va moddiy ta'minotni o'z vaqtida to'lamaydi. 30.06.2022 da ishdan bo'shaganini bugun bildim. Davlat unduruvchiga alimentni to'laydi va qarzdordan davlat undirishi to'g'risida Prezident qarorini eshitgandim. Mana shunday holatda men qanday yo'l tutsam qonunga to'g'ri bo'ladi? Savolimga asosli javob berishingizni so'rayman.

ЖАВОБ:
Агар алимент тўловчи ўз вақтида алиментни тўлмаса, унинг ўрнига бу суммани давлат тўлаб бериши рост. Бироқ бунинг учун алимент тўловчига нисбатан жиноий жавобгарлик чораси қўлланилган бўлиши керак.

Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги 427-сон қарорига иловада тасдиқланган “Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисида”ги низом 12-бандига кўра Вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздордан жиноят ишлари бўйича суддан келиб тушган алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ундириш чоралари кўрилади.

Бунда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча чоралар натижасиз бўлган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда икки иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун тизим орқали Жамғармага юборилади.

Эътибор берган бўлсангиз, давлат алимент ундириш бўйича барча чоралар натижасиз бўлгандагина, алиментни тўлаб беради.

Бунда Оила кодексининг 139-моддасига мувофиқ алимент қарзини ундириш иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромад етарли бўлмаганда, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг:
• банклар ва бошқа ташкилотларидаги ҳисобварақларида турган пул маблағидан (агар мавжуд бўлса);
• тижорат ва тижоратчи бўлмаган ташкилотларга шартнома асосида ўтказилган пул маблағидан ундирилади, Бу маблағ етарли бўлмаганда ундириш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг қонун бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлган ҳар қандай мол-мулкига қаратилади.


Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра алимент тўловчи шахсдан алимент қарздорлигини ундиришнинг юқоридаги чоралари кўрилади. Агар улар натижа бермаса, унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-4(прим)-моддасига кўра ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ёдда тутинг! Шахсни юқоридаги норма билан жавобгарликка тортиш уни алимент қарздорлигини тўлашдан озод қилмайди. Қоиданинг мазмунидан турмуш ўртоғингизни ушбу норма билан жавобгарликка ториш мумкинлиги келиб чиқмоқда.

Шундан сўнг ҳам алимент тўловчи 1 йил ичида ўз мажбуриятини бажармаса, кейин унга Жиноят кодексининг 122-моддасига кўра жиноий иш қўғзатилади.

Юқоридаги ҳаракатлар амалга оширилгандан кейин алимент давлат томонидан тўлаб берилади. Ҳурматли фуқаро бу масалада сиз МИБ ва туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.

M: yurist_xizmati

@huquqinform