Get Mystery Box with random crypto!

#истемолчилар_ҳуқуқи #САВОЛ:№1 Музлатгичим кафолат муддатида | Huquqshunos. Uz

#истемолчилар_ҳуқуқи

#САВОЛ:№1
Музлатгичим кафолат муддатида бузилиб қолди. Сервис маркази 20 кунда таъмирланишини айтди. Маҳсулотларни сақлашнинг имкони бўлмаяпти. Бунча муддатда музлатгичсиз мен нима қиламан?

Фойдаланиб туришим учун ўрнига бошқа музлатгич  бериладими?

#ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддаси га асосан узоқ муддат давомида фойдаланиладиган товарни таъмирлашга кетадиган вақтда фойдаланиб туриш учун истеъмолчининг талабига биноан нуқсонли товар қайтариб берилганидан кейин уч кун ичида унга айни шундай маркали (моделли, артикулли) товар бериб турилади (сотувчининг ҳисобидан унинг ўзи ёки вакили элтиб беради). Бунинг учун ишлаб чиқарувчи сотувчи билан биргаликда шартнома асосида товарларнинг алмашув фондини назарда тутишлари шарт.
Мазкур талаблар татбиқ этилмайдиган узоқ муддат давомида фойдаланиладиган товарлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайди
.
Сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчининг таъмирлашга кетадиган вақтда фойдаланиш учун шундай товарни бериб туриш ҳақидаги талабини бажариш кечиктирилган ҳар бир кун учун, шунингдек, нуқсонларни бартараф этишнинг шартномадан келиб чиқадиган муддатларидан ортиқ кечиктирилган ҳар бир кун учун товар нархининг бир фоизи миқдорида истеъмолчига неустойка (пеня) тўлайди.

Ҳурматли,истеъмолчилар, шунингдек, харидорнинг таъмирлаш даврида унга текин бериб туриш ёки худди шундай марка (модель, артикул)даги товарни алмаштириш тўғрисидаги талаби татбиқ этилмайдиган узоқ муддат фойдаланиладиган товарларнинг  рўйхати  https://lex.uz/ru/docs/243235?otherlang=1)  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарори Чакана савдо қоидаларидан тегишли маълумот  олишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor