Get Mystery Box with random crypto!

#ИИБ_ЙПХ #Савол№1 Сўнгги пайтларда транспорт воситаларининг | Huquqshunos. Uz

#ИИБ_ЙПХ

#Савол№1
Сўнгги пайтларда транспорт воситаларининг давлат рақамлари ўғирланиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда. Ушбу ҳуқуқбузарлик  учун қандай жавобгарлик белгиланган?” 

#Жавоб
Корхона, муассасалар, ташкилотларнинг қатъий ҳисобидаги ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, шунингдек автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, худди шунингдек уларни нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш, уларни яшириш ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда содир этилганлиги ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 5-бўлим 15-бобининг  227-моддасини 1-қисмида жавобгарлик белгиланган. Мазкур модданинг 1-қисмида юқорида кўрсатиб ўтилган жиноятни содир этганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан боғлиқ жазо турлари қўлланилиши кўрсатиб ўтилган.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor