Get Mystery Box with random crypto!

#таълим_сохаси #САВОЛ Болаларни мактабга қабул қилишда кимл | Huquqshunos. Uz

#таълим_сохаси

#САВОЛ
Болаларни мактабга қабул қилишда кимларга имтиёз берилади?

#ЖАВОБ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига асосан болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича йўлланма беришда Болаларнинг қуйидаги контингенти сўровномалари имтиёзли рўйхатга киритилади:
 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

 кўп болали оилаларнинг болалари;

 етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

 «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;

 контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

 талабалар ва педагогларнинг болалари;

 акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

 кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor