Get Mystery Box with random crypto!

#мехнат_ҳуқуқи. #САВОЛ:  'Меҳнат ҳуқуқлари' - Ишдан четлашт | Huquqshunos. Uz

#мехнат_ҳуқуқи.

#САВОЛ
"Меҳнат ҳуқуқлари" - Ишдан четлаштириш қандай ҳолатда ва қай тарзда амалга оширилади?

#ЖАВОБ
Меҳнат кодексининг 113-моддасига асосан ходимни ишдан четлаштиришга, қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, йўл қўйилмайди.
Алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келган ходим шу куни (сменада) ишга қўйилмайди.
Ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссия тавсияларини бажармаган тақдирда, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақлидир.
Ходим иш берувчининг айби билан ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирилганда ходимга етказилган зарарни Меҳнат кодексида назарда тутилган тартибда тўлаш мажбурияти иш берувчига юклатилади.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor