Get Mystery Box with random crypto!

Президент 402 кишини афв этди Президент фармони асосида Ўзбек | "Hunarmandlar" MFY

Президент 402 кишини афв этди

Президент фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан 402 нафар шахс афв этилди.

Уларнинг 128 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 201 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 15 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Шунингдек, 58 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 63 нафарини аёл, 26 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 19 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram

t.me/q_sadosi