Get Mystery Box with random crypto!

ЖССТ: 53 давлатда қайд этилаётган касалликларнинг 15 фоизи эко | Human.uz | Rasmiy kanal

ЖССТ: 53 давлатда қайд этилаётган касалликларнинг 15 фоизи экологик муаммолар туфайли келиб чиқмоқда

Сайёрамизда экологик инқироз ва атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ глобал муаммолар кўлами ортиши инсоният саломатлиги ва ҳаёти учун жиддий хавф туғдираётгани сир эмас.

ЖССТ Европа минтақавий бюросининг янги ҳисоботи айни шу масала таҳлилига бағишланди. Унда келтирилишича, бюрога аъзо 53 давлатда (жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида) қайд этилаётган барча касалликларнинг қарийб 15 фоизи ушбу омил оқибатида пайдо бўляпти.

Бундан ташқари, Буюк Британиядан Хитой чегараларигача қамраб олган мазкур ҳудудда экологик муаммолар туфайли йилига 1,4 миллион инсон ҳаётдан кўз юммоқда.

Уларнинг 570 минг нафарга яқини атмосфера ифлосланиши оқибатида келиб чиқаётган хасталиклар қурбонларидир.

Батафсил: https://human.uz/14/58/12898

Каналга уланинг: @humanuzofficial