Get Mystery Box with random crypto!

АҚШда янги сув ости дронларини яратишни тезлаштиришга қарор қи | Human.uz | Rasmiy kanal

АҚШда янги сув ости дронларини яратишни тезлаштиришга қарор қилинди

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги сув ости дронларини яратишни тезлаштириш бўйича ечимини топди.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари мудофаа бўйича ҳамкорлардан янги катта диаметрли сув ости учувчисиз транспорт воситалари - LDUUV'ни яратишни тезлаштирадиган ечимларни сўради. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари хабарига кўра, кейинги ўзгартиришлар турли фойдали юкларни қўллаб-қувватлаш учун мос бўлиши керак, деб ёзади EADaily The Defence post нашрига таяниб.

Нашр маълумотларига кўра, дастлаб LDUUV диаметри 1,2 м ва узунлиги 2,1 м бўлиши ва сув ости кемасидан чиқарилиши керак эди. Бироқ, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг янги талабларига кўра, дрон "экипажли сув ости кемалари бошқарувчисиз операциялар учун таянч платформа бўлиб хизмат қиладиган" тарзда ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, дрон тижорат мақсадларида фойдаланишга яроқли бўлиши ва кўп кунлик қувват захирасига эга бўлиши керак.

Каналга уланинг: @humanuzofficial