Get Mystery Box with random crypto!

#ДИҚҚАТ АҚШ Украинага узоқ кутилган қуролни беради Гап | HUDUD 24

#ДИҚҚАТ

АҚШ Украинага узоқ кутилган қуролни беради

Гап сочма снарядлар ҳақида кетмоқда. Ушбу снарядларни тақиқлаш бўйича 2008 йилда келишув имзоланган ва унда Россия, Украина, АҚШ ва Хитой каби давлатлар иштирок этмаган.

Келишувга имзо чеккан давлатлардан бири Германия ҳам бу нарсани қоралаб чиқди. Бироқ Россия анча вақтдан бери бу снарядлардан Украинада фойдаланмоқда ва АҚШ ҳам бу имкониятни Украинларга бермоқчи.

Маълумот сифатида айтиш мумкинки, бу каби ўқ-дорилар жуда катта ҳудуддаги одамларни бир вақтнинг ўзида жароҳатлайди ва айримлари шунчаки минага айланиб қолиб кетади. Уруш тугаганидан сўнг ҳам бу снарядларнинг зарар бериши давом этаверади. Манба: SAFAR

Батафсил @hududd