Get Mystery Box with random crypto!

HUDUD 24 | Информацион канал

Telegram kanalining logotibi hududd — HUDUD 24 | Информацион канал H
Telegram kanalining logotibi hududd — HUDUD 24 | Информацион канал
Kanal manzili: @hududd
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.84K
Kanalning ta’rifi

🌐 Сиёсий информацион канал
⚡Тезкор хабарлар
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
Креатор: @agroup_support
▪️ Реклама учун 👉 @sofreklam

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2023-09-03 10:31:19
#Диққат

Британияда Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға ва куёви Тимур Қулибаевга тегишли 50 миллион долларлик данғиллама уйлар ва квартиралар борлиги аниқланди

The Times ёзишича, Назарбоевларнинг Британиядаги мулки бундан кўпроқ бўлиши мумкин.

Батафсил @hududd
14.4K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-07-07 20:31:55
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

ТЕЛЕГРАМДАГИ ҚЎПОЛ КОММЕНТИ УЧУН ФУҚАРО 16,5 МИЛЛИОН СЎМ ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Парда сотуви бўйича гуруҳдаги изоҳларда очиқчасига ялонғоч "ГИФ" расм юборган йигит 16,5 миллион сўм жаримага тортилди ва бу материалларни тарқатгани учун унинг RedMI Note 10С телефони давлат фойдасига мусодара қилинди.

Ҳеч бир коммент эътиборсиз қолмайди, комментларда одоб-аҳлоқ нормаларидан четга чиқманг!

ЯҚИНЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ

Батафсил @hududd
4.0K views17:31
Ochish/sharhlash
2023-07-07 19:39:44
#ДИҚҚАТ

АҚШ Украинага узоқ кутилган қуролни беради

Гап сочма снарядлар ҳақида кетмоқда. Ушбу снарядларни тақиқлаш бўйича 2008 йилда келишув имзоланган ва унда Россия, Украина, АҚШ ва Хитой каби давлатлар иштирок этмаган.

Келишувга имзо чеккан давлатлардан бири Германия ҳам бу нарсани қоралаб чиқди. Бироқ Россия анча вақтдан бери бу снарядлардан Украинада фойдаланмоқда ва АҚШ ҳам бу имкониятни Украинларга бермоқчи.

Маълумот сифатида айтиш мумкинки, бу каби ўқ-дорилар жуда катта ҳудуддаги одамларни бир вақтнинг ўзида жароҳатлайди ва айримлари шунчаки минага айланиб қолиб кетади. Уруш тугаганидан сўнг ҳам бу снарядларнинг зарар бериши давом этаверади. Манба: SAFAR

Батафсил @hududd
2.2K views16:39
Ochish/sharhlash
2023-07-07 19:35:42
#ДИҚҚАТ

Қозоғистонлик экспертлар Марказий Осиёда сув, хусусан, чучук сув учун уруш бошланишини айтмоқда.

Батафсил @hududd
2.0K views16:35
Ochish/sharhlash
2023-07-07 19:34:16
#ЯНГИ

Uzum Market маркетплейс сотувчилари учун мамлакатдаги энг йирик логистика мажмуасини қурмоқда

Биринчи босқичи 2024 йил февралда фойдаланишга топширилиши кутилаётган мажмуанинг сақлаш майдони 112 минг кв.метрни ташкил қилади. Бир неча йил ичида Uzum Market логистика маркази майдони 500 минг кв.м.га етиши кутилмоқда.

Батафсил @hududd
2.8K views16:34
Ochish/sharhlash
2023-07-07 18:19:05
#КАЙФИЯТ #УЛАШИНГ

Хоким бува "любой" муаммони жойида ҳал қилар эканлар

Батафсил @hududd
4.2K views15:19
Ochish/sharhlash
2023-07-07 18:13:38 Украина Қуролли Кучлари маълумотларига кўра, Россия ҳар ой Украинада 100 га яқин ракета учирмоқда.

Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари спикери Юрий Игнатнинг айтишича, айни пайтда Россияда ойига 30 тагача калибр ишлаб чиқарилади. Шунинг учун улар камроқ ишлатилади - 10-15.

Батафсил @hududd
4.1K views15:13
Ochish/sharhlash
2023-07-07 17:46:40
#ЯНГИ

Бундесвер Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришдан бош тортди, аммо Саудия Арабистонига Eurofighter етказиб беришни режалаштирмоқда

Бундесверда 138 та Eurofighter жанговар самолёти борлигига ва немис компаниялари Европа жанговар самолётларини ишлаб чиқарувчилар консорциумида иштирок этишига қарамай, Германия ҳукумати ҳатто украиналик учувчилар учун ўқув дастурини яратишдан бош тортмоқда, деб ёзмоқда Bild нашри.

"Бунинг ўрнига Олаф Шолц идораси Саудия Арабистонига 48 та Eurofighter экспорт қилишни режалаштиряпти", — дейди Бундестагнинг Европа қўмитаси раиси Антон Хофрейтер.

Батафсил @hududd
4.3K views14:46
Ochish/sharhlash
2023-07-07 16:10:24
#БИЛАСИЗМИ

Ўзбекистон сўз эркинлиги бўйича рейтингда Туркманистон ва Тожикистонни ортда қолдирди

Британиянинг Article 19 ташкилоти ҳар йилги бутунжаҳон сўз эркинлиги (фикр билдириш эркинлиги) рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 161 давлат ичида 133-ўринда қайд қилинган ва Ўзбекистондаги сўз эркинлиги кризис ҳолатида дея баҳоланган.

Ўзбекистон бу кўрсаткич билан Марказий Осиёдаги Тожикистон (149-ўрин) ва Туркманистонни (159-ўрин) ортда қолдирган. Таққослаш учун рейтингда Қирғизистон 104-ўринда қайд қилинган бўлиб, ташкилот бу ерда сўз эркинлигига қаттиқ чекловлар бор деб қайд қилган. Қозоғистон рейтингда 121-ўринда (қаттиқ чекловлар бор) қайд қилинган.

Рейтингда ҳар доимгидек, скандинавия давлатлари катта фарқ билан етакчилик қилишмоқда.

Батафсил @hududd
4.1K views13:10
Ochish/sharhlash
2023-07-07 15:21:28
#ЯНГИ

Толибон гўзаллик салонларининг тақиқланишини афғонларнинг оилавий бюджетини тежаш истаги билан изоҳлади.

Батафсил @hududd
4.4K views12:21
Ochish/sharhlash