Get Mystery Box with random crypto!

Америка Қўшма Штатлари Холокост ёдгорлик музейининг Халқаро ар | Hudud Inform

Америка Қўшма Штатлари Холокост ёдгорлик музейининг Халқаро архивлар дастури катта директори Вадим Алскан Бухоро вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси, вилоят давлат архивига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Бухоро вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Аминов ҳамда Бухоро вилоят давлат архиви С.Аббасовалар Америка Қўшма Штатлари Холокост ёдгорлик музейининг Халқаро архивлар дастури катта директори Вадим Алскан билан учрашув ўтказилди ва архив материаллар мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Шунингдек, Бухоро вилоят давлат архиви фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида рақамлаштириш хонаси, ўқув зали бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

https://t.me/hudud_inform