Get Mystery Box with random crypto!

Лянюнган шаҳри делегацияси билан учрашув Тошкент шаҳар ҳоким | Hudud Inform

Лянюнган шаҳри делегацияси билан учрашув

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фахриддин Давруков Хитой Халқ Республикаси Лянюнган шаҳри мерининг биринчи ўринбосари Ян Синчжун бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда пойтахтимизда ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар мавжудлиги, муқобил энергия манбаларини жорий қилиш, транспорт, логистика, кимё-технологиялари, фармацевтика, ахборот-коммуникация технологиялари ва туризм каби қатор соҳаларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида сўз юритилди.

https://t.me/hudud_inform